“Неймарни “Реал”да кўриш –даҳшат!”

16 май 2018, 01:43
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси собиқ жамоадоши, “ПСЖ” ҳужумчиси бразилиялик Неймарнинг “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

“Неймарни “Реал”да кўриш даҳшатнинг ўзгинаси бўлади. Сабаби у “Барселона” учун муҳим аҳамиятга эга. У биз билан катта совринларни ютди – ЕЧЛ, Ла лига. Бу биз учун оғир зарба бўлади. Қолаверса, у “Реал”ни яхшигина кучайтиради”, деди Месси TyCSports каналига берган интервьси вақтида.

Аргентиналик футболчининг айтишича, у Неймар билан бу борада гаплашган ва вазиятдан хабардор. Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчи ҳали “ПСЖ”ни тарк этмоқчи эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›