UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  1 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  5 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  1 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11

Неймар ёшлигида "Реал"га ўтишига бир баҳя қолгани ҳақида гапирди Янгиликлар

Неймар ёшлигида "Реал"га ўтишига бир баҳя қолгани ҳақида гапирди

Футболчи 10 ёшида мадридликлар сафига қўшилиши мумкин бўлганди.

ПСЖ футболчиси Неймар ёшлигида "Реал Мадрид"  клуби аъзосига айланишига бир қадам қолгани ҳақида гапириб берди.

"10 ёшлигимда "Реал Мадрид" мени кўрик учун чақирганди. Мен бундан жуда мамнун бўлгандим. Бу "Галактикос" эраси пайти эди. Мен уларни ўйинларини кузатгандим. Ўшанда ҳамма голларни бразилияликлар уришганди. Мен ўша пайт еттинчи осмонда эдим.

У ерда бир ҳафта кўрикда қатнашдим. Кўрик якунига яқин улар мени жамоа билан Барселонадаги турнирга олиб бормоқчи бўлишди. Аммо мен ортга қайтиб кетдим. Сабаби, мен ўз уйимни жуда соғингандим. 

Умуман олганда, "Реал"га ўтишим учун барчаси тайёр эди. Аммо мен орқага қайтиб кетдим", -дейди Неймар.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика