

Учрашувдан асосий мақсад, улар Неймарни "Барселона"да энг кўп маош олувчилар рўйхатида иккинчи ўринга кўтармоқчи. Айни дамда бразилияликнинг йиллик маоши 7 млн. еврони ташкил қиляпти ва у маош борасида Лионель Месси ва Андрес Иньестадан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди. Месси бир йилда 20 млн. евродан кўпроқ ишлаб топади, Неймарнинг маоши эса 2 маротаба кўтарилади. Бразилия терма жамоаси ҳужумчисининг бадал пули 190 млн. евро бўлиши кутилмоқда.



