Неймар янги мавсумда ҳам ПСЖда қолади

Omonjon To`xtamirzayev
21 июл 2023, 14:58
"Пари Сен-Жермен" клуби ҳужумчиси Неймар 2023/24-йилги мавсумни ҳам парижликлар сафида ўтказмоқчилигини маълум қилди.

"Умид қиламанки, (бу мавсум ҳам) ПСЖ сафида ўйнай оламан. Мени "Пари Сен-Жермен" билан амалдаги шартномам мавжуд ва ҳеч ким кетиш ҳақида гапиргани йўқ. Мухлислар ва менинг ўртамда у қадар катта муҳаббат бўлмасада, хотиржамман. Мен майдонда ўз ишимни давом эттиравераман, қолгани иккинчи даражали".

Футболчи ўтган ҳафта, февраль ойида орттириб олган ўнг оёғидаги жароҳатидан фориғ бўлиб, парижликлар машғулотига қайтганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›