

ПСЖ ҳужумчиси қўйган суратда терма жамоа ҳимоячиси Филипе Луис ҳам бор. Кеча, 11 июнь куни Бразилия терма жамоаси делегацияси мундиалда қатнашиш мақсадида Россияга етиб келганди.
Неймар ва унинг жамоадошлари бугун, 12 июнь куни Сочидаги “Юг-спорт” стадионида мухлислар учун очиқ машғулот ўтказишади. Бразилия 17 июнь куни Ростов-на-Дону шаҳрида гуруҳнинг илк ўйинида Швейцария терма жамоасига қарши майдонга тушади.




