UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  0 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  4 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  8 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  5 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10

Неймар қаторасига учинчи бор "Samba Gold"ни қўлга киритди Янгиликлар

Неймар қаторасига учинчи бор "Samba Gold"ни қўлга киритди

Бразилиялик футболчи Неймар "Samba Gold" билан тақдирланди.

Неймар да Силва Сантос Жуниор "Самба тўпи" номи билан ҳам маълум бўлган ушбу совринни сўнгги тўққиз йилда олтинчи бор ўзиники қилди.

2008 йилда таъсис этилган мазкур соврин журналистлар, футболчилар ва "Sambafoot"нинг онлайн муштарийлари томонидан овоз бериш йўли билан Европадаги йилнинг энг яхши бразилиялик футболчисини аниқлайди. Мукофотга асос солинган йили Кака биринчи бўлиб "Samba" мукофотини қўлга киритган.

Якшанба куни 31 ёшга тўлган Неймар ушбу совринга 2014, 2015, 2017, 2020 ва 2021 йилларда ҳам муносиб деб топилган.

Неймар ўтган мавсум клуби ПСЖ учун ажойиб ўйин кўрсатди, шунингдек, унинг терма жамоадаги ҳаракатлари ҳам бошқалардан ажралиб турди. Футболчи 2022 йилда Париж клуби учун 18 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол уриб, 10 та голли узатмани амалга оширди. ПСЖ айни пайтда мамлакат чемпионатида 10-титул сари одимламоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика