UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  4 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  7 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Неймар қаторасига учинчи бор "Samba Gold"ни қўлга киритди Янгиликлар

Неймар қаторасига учинчи бор "Samba Gold"ни қўлга киритди

Бразилиялик футболчи Неймар "Samba Gold" билан тақдирланди.

Неймар да Силва Сантос Жуниор "Самба тўпи" номи билан ҳам маълум бўлган ушбу совринни сўнгги тўққиз йилда олтинчи бор ўзиники қилди.

2008 йилда таъсис этилган мазкур соврин журналистлар, футболчилар ва "Sambafoot"нинг онлайн муштарийлари томонидан овоз бериш йўли билан Европадаги йилнинг энг яхши бразилиялик футболчисини аниқлайди. Мукофотга асос солинган йили Кака биринчи бўлиб "Samba" мукофотини қўлга киритган.

Якшанба куни 31 ёшга тўлган Неймар ушбу совринга 2014, 2015, 2017, 2020 ва 2021 йилларда ҳам муносиб деб топилган.

Неймар ўтган мавсум клуби ПСЖ учун ажойиб ўйин кўрсатди, шунингдек, унинг терма жамоадаги ҳаракатлари ҳам бошқалардан ажралиб турди. Футболчи 2022 йилда Париж клуби учун 18 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол уриб, 10 та голли узатмани амалга оширди. ПСЖ айни пайтда мамлакат чемпионатида 10-титул сари одимламоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика