UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  7 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   2 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9

Неймар қаторасига учинчи бор "Samba Gold"ни қўлга киритди Янгиликлар

Неймар қаторасига учинчи бор "Samba Gold"ни қўлга киритди

Бразилиялик футболчи Неймар "Samba Gold" билан тақдирланди.

Неймар да Силва Сантос Жуниор "Самба тўпи" номи билан ҳам маълум бўлган ушбу совринни сўнгги тўққиз йилда олтинчи бор ўзиники қилди.

2008 йилда таъсис этилган мазкур соврин журналистлар, футболчилар ва "Sambafoot"нинг онлайн муштарийлари томонидан овоз бериш йўли билан Европадаги йилнинг энг яхши бразилиялик футболчисини аниқлайди. Мукофотга асос солинган йили Кака биринчи бўлиб "Samba" мукофотини қўлга киритган.

Якшанба куни 31 ёшга тўлган Неймар ушбу совринга 2014, 2015, 2017, 2020 ва 2021 йилларда ҳам муносиб деб топилган.

Неймар ўтган мавсум клуби ПСЖ учун ажойиб ўйин кўрсатди, шунингдек, унинг терма жамоадаги ҳаракатлари ҳам бошқалардан ажралиб турди. Футболчи 2022 йилда Париж клуби учун 18 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол уриб, 10 та голли узатмани амалга оширди. ПСЖ айни пайтда мамлакат чемпионатида 10-титул сари одимламоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика