Неймар қанча муддатни ўтказиб юбориши маълум бўлди

Mirjalol Normatov
14 дек 2020, 23:30
"RMC Sport" журналисти Муҳаммад Бухафси ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг жароҳати унчалик жиддий эмаслигини маълум қилди.

28 ёшли бразилиялик футболчи 10-15 кунни ўтказиб юборади. У катта эҳтимол билан 6 январь куни "Сент Этьен"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин.

Ушбу мавсумда Неймар миллий чемпионатда 7 ўйинда 3 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RMC Sport