Неймар: "Пикедан "Барселона"да қолишим ҳақида эълон қилмасликни сўраган эдим"

Aslanov Jasurbek
4 авг 2017, 18:01
"Барселона"дан ПСЖга ўтган ҳужумчи Неймар Каталония клуби ҳимоячиси Херард Пике ўз "Инстаграми"га бразилияликка оид сурат жойлагани ҳақида гапириб берди.

Испаниялик ҳимоячи унда Неймар "Барселона"да қолишини маълум қилган.

"Биз биргаликда тушлик қилдик, бироз дам олдик. Пикедан "Барселона"да қолишим ҳақида ёзмасликни сўрагандим, бироқ у аксини бажарди.

Пасторенинг менга 10-рақамни бериш қарори? Бунинг учун раҳмат айтаман. Кутмаган эдим. Раҳмат унга" - дейди Неймар.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›