Неймар Мессини чемпионлик билан табриклади

Оқил Абдубарноев
19 дек 2022, 00:35
Неймар Лионель Мессини жаҳон чемпионатидаги ғалаба билан табриклади.

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 финалида франциялик рақибларини мағлуб этди (3:3, пенальтилар сериясида - 4:2).

"Табриклайман, ака????????", - деб ёзди Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Мессининг суратини жойлаб.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчилар ПСЖда бирга тўп тепади. Илгари улар "Барселона" ҳужумида ҳам шерик бўлишган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/neymarjr