

"Мен машғулотларга қайтдим, бундан жуда хурсандман", – деб ёзди бразилиялик twitter'да.
Неймарнинг вирусни юқтириб олгани ҳақида маълумот 2 сентябрь куни пайдо бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, унга қўшимча равишда, Анхель ди Мария ва Леандро Паредес ҳам коронавирусга чалинган.
Неймар ўтган мавсумда ПСЖ таркибида барча турнирларда 27 учрашувда иштирок этиб, 19 та гол урди ва 12 та голли узатмани қайд этди.


