

"Бу барча футбол ишқибозлари учун ажойиб ўйин бўлади. Икки жамоа ҳам ҳужум қилишни яхши кўради. "Боруссия"да ўйинни ўз қўлига оладиган бир нечта футболчилар бор, улардан бири Санчодир. Менга уни кузатиш ёқади, у ажойиб ва шу билан бирга ёш.
Бизни Дортмундда қийин ўйин кутиб турганини тушуниб турибмиз. Умид қиламизки, муносиб ўйин кўрсатамиз ва энг асосийси аъло натижадир", - дейди Неймар.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" (Дортмунд) ва ПСЖ ўртасидаги ўйин 18 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.



