UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  7 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   8 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   1 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  385 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  3

Невилл: "Суперлига – футболни ўлдиришга бўлган уриниш" Янгиликлар

Невилл: "Суперлига – футболни ўлдиришга бўлган уриниш"

Англиялик бу лойиҳага қарши.

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гари Невилл Европа Суперлигаси ташкил этилишига қарши чиқди.

"АПЛ "катта олтилиги" қилишга ҳаракат қилган иш, Европа Суперлигаси билан бўлган воқеа футбол тарихидаги ҳал қилувчи лаҳзадир. Мен буни жиноят деб атадим. Бу нафақат Англия футболини, балки футболни ўлдиришга бўлган уриниш эди. Кўпгина Европа лигалари учун бу воқеа ҳалокатли таъсир кўрсатарди. Буни шунчаки унутиб бўлмайди. Бунга ҳаққимиз йўқ.

Суперлигани ташкил қилишга уринганларнинг кўпчилиги ҳали ҳам клубларни бошқаришмоқда. Бу одамлар ўз ниятларидан воз кечишмаган: "Барселона", "Реал Мадрид", "Ювентус" Суперлига у ёки бу шаклда жорий этилишини айтишда давом этишмоқда. Ва биламизки, бу масала яна кўтарилади. Бу одамлар ўз ғояларини амалга оширишга яқинлашиб бораверишади.

Мен шундай деб ўйлаётган ягона одам эмасман. Эҳтимол, ҳаммадан кўпроқ хавотирдадирман, лекин бу футбол тарихидаги энг муҳим лаҳза эканлигига ишонаман. Бизнинг футбол пирамидамиз ҳимояга муҳтож ва унинг ичидаги баъзи одамлар керагидан кўпини хоҳлашмоқда. Бу ҳалол рақобатсиз лига яратиш демакдир. Футболга кўп нарса керак, аммо унинг эҳтиёжларини кимнингдир ғаразли манфаатлари ва очкўзлиги ҳисобига қондириб бўлмайди", – деди собиқ ўйинчи.

Аввалроқ Невилл Ҳоланд "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика