UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   15

Невилл: "Суперлига – футболни ўлдиришга бўлган уриниш" Янгиликлар

Невилл: "Суперлига – футболни ўлдиришга бўлган уриниш"

Англиялик бу лойиҳага қарши.

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гари Невилл Европа Суперлигаси ташкил этилишига қарши чиқди.

"АПЛ "катта олтилиги" қилишга ҳаракат қилган иш, Европа Суперлигаси билан бўлган воқеа футбол тарихидаги ҳал қилувчи лаҳзадир. Мен буни жиноят деб атадим. Бу нафақат Англия футболини, балки футболни ўлдиришга бўлган уриниш эди. Кўпгина Европа лигалари учун бу воқеа ҳалокатли таъсир кўрсатарди. Буни шунчаки унутиб бўлмайди. Бунга ҳаққимиз йўқ.

Суперлигани ташкил қилишга уринганларнинг кўпчилиги ҳали ҳам клубларни бошқаришмоқда. Бу одамлар ўз ниятларидан воз кечишмаган: "Барселона", "Реал Мадрид", "Ювентус" Суперлига у ёки бу шаклда жорий этилишини айтишда давом этишмоқда. Ва биламизки, бу масала яна кўтарилади. Бу одамлар ўз ғояларини амалга оширишга яқинлашиб бораверишади.

Мен шундай деб ўйлаётган ягона одам эмасман. Эҳтимол, ҳаммадан кўпроқ хавотирдадирман, лекин бу футбол тарихидаги энг муҳим лаҳза эканлигига ишонаман. Бизнинг футбол пирамидамиз ҳимояга муҳтож ва унинг ичидаги баъзи одамлар керагидан кўпини хоҳлашмоқда. Бу ҳалол рақобатсиз лига яратиш демакдир. Футболга кўп нарса керак, аммо унинг эҳтиёжларини кимнингдир ғаразли манфаатлари ва очкўзлиги ҳисобига қондириб бўлмайди", – деди собиқ ўйинчи.

Аввалроқ Невилл Ҳоланд "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика