
“Класико – ҳар бир футболчи учун энг муҳим ўйин саналади ва ҳар бир ўйинчи бу баҳсда ўзини нималарга қодирлигини кўрсатишга ҳаракат қилади.
Бу мен учун “Реал”га қарши биринчи дерби бўлди. Мен ажойиб ўйин кўрсата оламан ва жамоамиз ушбу ўйинда ғалабага эришади деб умид қиламан.
Марсело билан муносабатларимиз жуда яхши. У футболчилар орасида энг яхши дўстларимдан бири, бироқ мен унга класикода “Барселона” ғалаба қозонишини айтдим”, - дея таъкидлади бразилиялик футболчи.