Негредо: Испания терма жамоасида ўйнаб, гол урганимдан хурсандман

Tolibjon Qosimov
15 авг 2013
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Негредо, Эквадор билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг, ўз ҳис ҳаяжонларини яшириб ўтирмади, деб хабар беради испан ОАВ.

Негредо бу ўйинда битта гол уришга эришда ва жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

“Миллий терма жамоа сафига кейинчалик ҳам таклиф этишларини яратгандан сўраб қоламан. Мен айнан терма жамоа сафида ҳаракат қилиш жуда хоҳлагандим. Мен гол уришга муваффақ бўлдим ва бундан жуда мамнунман”, - дейди Негредо.

Негредо  Англиянинг “Манчестер Сити” клубига ўтганлигини қуйидагича изоҳлаб берди: “Мен жамоада тезлик билан кўникиб кетаётганлигимдан хурсандман”.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com