UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  11 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

Нега "Насаф" кетма-кет иккинчи йил ОФК лицензиясини ололмаяпти? Бошқа клубларчи? Янгиликлар

Нега "Насаф" кетма-кет иккинчи йил ОФК лицензиясини ололмаяпти? Бошқа клубларчи?

Маълумки, мамлакат чемпионати юқори дивизионида иштирок этувчи футбол клублари ҳар йили лицензиялаш жараёнидан ўтказилади.

Жорий йилдан эътиборан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Про лига клубларининг ҳам барчасини мазкур жараёнга жалб этган ҳолда клубларимизнинг умумий инфратузилмасини босқичма-босқич яхшилаб бориш, Про лига иштирокчиларини ташкилий тузилма жиҳатидан Coca Cola Суперлига вакилларига яқинлаштириш амалиётини жорий этди.

Осиё футбол конфедерацияси назорати остида ташкил этиладиган ушбу муҳим жараённинг муваффақиятли амалга оширилиши — клубларнинг келаси мавсумда халқаро ва ички мусобақаларда иштирок этиши масаласида устувор аҳамият касб этади.

Бу жараёнда ОФК ёки миллий лицензияни олиш учун клублар бир қатор мезонлар асосида ҳужжатларини тақдим этишади. ОФК томонидан белгилаб бериладиган ишчи-режага асосан лицензиялаш жараёни апрель ойида старт олади ва клублар июнь ойи сўнггига қадар спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий мезонлар бўйича, шунингдек июль охирига қадар молиявий мезонлар бўйича ҳужжатларни тақдим этишади. Улар томонидан ОФКнинг махсус онлайн платформаси – AFCCLASга жойланган ҳужжатлар сарҳисоб қилиниб, Профессионал футбол клубларини лицензиялаш қўмитасининг қарори асосида клубларга лицензия тақдим қилинади.

Жорий йил ҳисобидан Coca Cola Суперлига ҳамда Про лига клублари 5 та мезон бўйича зарур ҳужжатлар тўпламларини тақдим этишди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол клубларини лицензиялаш бўйича қўмитаси клублар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўпламлари билан танишиб чиқиб, уларнинг Регламент мезонларига қай даражада мос тушишини ўрганди. Бу жараёнда қайси клублар лицензия олиш учун талабларга жавоб беради, қайси клубларда эса камчликлар мавжуд эканига ойдинлик киритилди.

Жорий йилги лицензиялаш жараёни якунларига кўра, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор Лочинлари”, “Металлург”, АГМК ҳамда “Сўғдиёна” клублари топширган ҳужжатлар тўпламлари қониқарли дея баҳоланди. Натижада мазкур клубларга 2021 йилги ОФК мусобақаларида қатнашиш учун – ОФК лицензияси, шунингдек келаси йили Ўзбекистондаги ички мусобақаларда қатнашиш учун – Миллий лицензия тақдим этилди.

Юқоридаги 7 та клуб билан бир қаторда “Насаф”, “Қизилқум” (Суперлига) ҳамда “Динамо” (Про лига) клубларига 2021 йилги Ўзбекистондаги ички мусобақаларда қатнашиш учун – Миллий лицензия тақдим этилди. Мазкур клублар топширган ҳужжатлар ОФК талабларига тўлиқ жавоб бермаган бўлса-да, миллий чемпионатимизда қатнашиш учун етарли бўлди.

Шу ўринда 12 та клубга 2021 йили миллий даражадаги мусобақаларда қатнашиш учун лицензия шартли равишда тақдим этилди. “Бухоро”, “Қўқон-1912”, “Андижон”, “Сурхон”, “Машъал”, “Шўртан”, “Нефтчи”, “Турон”, “Оқ-тепа”, “Зомин”, “Хоразм” ва “Истиқлол” клублари келаси йилги чемпионатимизда иштирок этишлари мумкин бўлади. Фақат мазкур клублар лицензиялаш жараёнида аниқланган камчиликларни кейинги йил апрель ойига қадар тўлиқ бартараф этишлари талаб қилинади.

Қайд этиш жоизки, шу пайтга қадар клубларимизга Миллий лицензия шартлар асосида берилмаган. Бунинг натижасида ҳужжатлар тақдим этишдаги сусткашликлар, ҳужжатларнинг ўз вақтида тақдим этилмаслиги, инфратузилма бўйича талабларга мос тушмаслик ёки клуб тизимида фаолият юритувчи мураббий (мутахассис)ларнинг дипломлари стандарт даражадан паст бўлиши ҳозиргача давом этиб келди. Aйнан мана шундай сабаблар туфайли Қаршининг “Насаф” клуби кетма-кет иккинчи йилдирки ОФК лицензиясини қўлга кирита олмади.

Энг асосий камчиликлардан бири аксарият стадионлардаги ёритиш тизими талаб даражасидан анча паст экани бўлиб турибди. Aйниқса, Миллий лицензия шартли равишда тақдим этилган клубларимизнинг деярли барчаси бу борада оқсамоқда.

Осиё Футбол Конфедерацияси 2021 йилдан бошлаб қитъа миқиёсида ташкил этиладиган мусобақалар учун талабларни янада қатъийлаштирмоқда. Хусусан, эндиликда Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинларини қабул қиладиган стадионларда ёруғлик даражаси 1800 люксдан кам бўлмаслиги талаб этилади. Бу кўрсаткич ОФК кубоги гуруҳ босқичида 1400 люксни ташкил қилади.

Яна клубларда фаолият олиб борувчи жисмоний тайёргарликлар мураббийи ҳамда дарвозабонлар мураббийи эндиликда Level 2 дипломига эга бўлиши лозим. Бу борада ҳам кўплаб клубларимизда муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Қолаверса, ҳамма клубларнинг ҳам техник директорида “A” дипломи мавжуд эмаслиги ойдинлашди.

Юқоридаги барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда 2021 йилги мусобақаларда қатнашиш учун лицензиялар 3 хил тоифада тақдим этилди:

ОФК лицензияси – “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор Лочинлари”, “Металлург”, АГМК, “Сўғдиёна”.

Миллий лицензия – “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор Лочинлари”, “Металлург”, АГМК, “Сўғдиёна”, “Насаф”, “Қизилқум”, “Динамо”.

Миллий лицензия (шартли равишда) – “Бухоро”, “Қўқон-1912”, “Андижон”, “Сурхон”, “Машъал”, “Шўртан”, “Нефтчи”, “Турон”, “Оқ-тепа”, “Зомин”, “Хоразм”, “Истиқлол”.


Лицензиялаш жараёни ўтказилишинг энг муҳим сабаби – клубларимизнинг умумий инфратузилмасини босқичма-босқич яхшилаб бориш, уларнинг ҳар жиҳатдан профессионал мақомга мос тушишига эришиш саналади.

Бежизга ОФК лицензиялаш жараёнидан муваффақиятли ўтмаган клубларга мавсум якунига кўра совринли ўринни қўлга киритса ҳам, ўз мусобақаларида қатнашишга рухсат бермайди.

Шу каби жиҳатларни инобатга олиб, эндиликда лицензиялаш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этилиши масаласига жуда жиддий эътибор қаратилади. Aгар клублар ҳужжатларни тақдим этишда сусткашликка йўл қўйса, инфратузилма ёки бошқа мезонлар бўйича камчиликларни ўз вақтида тўғриламаса, клубнинг миллий чемпионатда қатнашиш учун берилган лицензияси бекор қилиниши мумкин. Aгар барча клублар мазкур жараёнга масъулият билан ёндошса, нафақат 7 та, балки унданда кўпроқ клубларимиз халқаро мусобақада қатнашиш учун лицензияга эга чиқиши мумкин бўлади.

ОФК ҳам лицензиялаш бўйича нормаларни янада қатъийлаштираётганини инобатга олиб, айни пайтда Лицензиялаш бўйича миллий Регламентимиз қайта ишлаб чиқилмоқда. Стандартлар янада оширилаётгани сабабли клубларимиз ҳозирданоқ кейинги Лицензиялаш циклига ҳозирликни бошлашлари айни муддадо бўлади.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика