Нега? Месси яна "Интер Майами" ўйинини ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
30 мар 2024, 13:25
Лионель Месси "Интер Майами"нинг эртага тонгда бўладиган баҳсида иштирок этмайди.

Аргентиналик ҳужумчи "Нью-Йорк Сити"га қарши бўладиган МЛС чемпионати баҳсини ўтказиб юборади. Бунга футболчи сонининг юқори қисмидаги жароҳат сабаб бўлган.

"Интер Майами" Лионель Месси "Монтеррей"га қарши бўлиб ўтадиган КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси ўйинида иштирок этишига умид қилмоқда.

Месси 14 мартдан бери "Интер Майами" сафида майдонга тушмаяпти, ўшанда у "Нэшвилл"га қарши КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси ўйинида 50 дақиқа иштирок этган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN