UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Шеффилд" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   1 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  4 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  10 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1

Нега Исломбек Исмоилов "Қизилқум" билан ўйиндан кейин матбуот анжуманига келмади? Илҳом Зайлобиддинов жавоб берди Янгиликлар

Нега Исломбек Исмоилов "Қизилқум" билан ўйиндан кейин матбуот анжуманига келмади? Илҳом Зайлобиддинов жавоб берди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Турон" - "Қизилқум" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Илҳом Зайлобиддинов ўз фикрларини билдирди.





"Қизилқум"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун иштиёқимиз катта эди, йигитлар майдонга фақат ғалабани ўйлаб тушишганди. Анча қийинчиликлар бўлди, биринчи таймда жуда яхши ўйнадик, 65-дақиқалардан кейин футболчиларимиз чарчаб қолишди. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда яхшироқ ўйнади. Мухлисларимизга раҳмат айтаман, бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди. Раҳбариятимизга шундай шароитлар яратиб беришгани учун миннатдорчиик билдирамиз. Бугун ғалаба қозонамиз деб яхши ниятда тушгандик, афсус...мухлислардан узр сўраймиз.

Қийин ўйин бўлди. "Турон" футболчиларига ҳам раҳмат, улар меҳнат қилишди, омад рақибга кулиб боқди", - дейди Илҳом Зайлобиддинов.

- Исломбек Исмоилов "Турон" ютқазгани учун матбуот анжуманига келмадими ёки бошқа сабаб борми?

- Вазиятни кўриб турибсизку, албатта мағлубият қаттиқ таъсир қилди. Ҳозир унинг ҳолатини тушуниб турибман. Матбуот анжуманида қатнашиши қийин.

- Аслида "Турон"га тегишли бўлган Дониёр Исмоиловни ёзда қайтариш нияти борми?

- Буни вақт кўрсатади. Ҳозирча ким келади, ким кетади ўйлаганимиз йўқ. Фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Кубокда ютдик, аммо Суперлигада юта олмаяпмиз. Яхши ният билан тушаяпмиз, аммо ғалаба йўқ. Ҳамма нарса бўлмоқда, аммо охирида кўрдингиз нималар бўлди. Футболда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ экан.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика