UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  100 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  848 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Нега Артуро Видаль биз ўйлаганимиздек ёмон йигит эмас? Янгиликлар

Нега Артуро Видаль биз ўйлаганимиздек ёмон йигит эмас?

Бир неча кун олдин Чили терма жамоаси ва "Ювентус" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль маст холда аёли билан аварияга учради.
Бу ҳозирча июнь ойининг энг катта можаросидир. Бугун биз уни ҳурмат қилишингизга мажбур қилувчи маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

16 июнда Чили терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ўз футболчиларига таътил беради. Америка Кубоги-2015 Чилида ўтаётганини ҳисобга олсак, чиликлар базада қулфланиб ўтиришидан фойда йўқ. Кимдир уйида қолган, бошқалар эса дўстлари билан учрашган. Артуро Видаль эса Сантьягонинг энг яхши казиноларидан бирига боришга қарор қилди. Тун қувноқ ўтди. Артуро билан танишмоқчи бўлганлар, унга турнирда омад тилашди. Футболчига барчанинг диққат марказида бўлиш ёқарди. Аммо у уйга қайтиш вақти келганини сезди. Видаль аёлини олиб қимматбаҳо машинага ўтирди. Мастликдаги қандайдир жасорат уни ўзини бошқара оладигандек тасаввур уйғотди. Газни босди. Тезкор машина эгасининг буйруғи билан қўзғала бошлади.


Бу қандай юз берганини улар ҳозиргача тушуна олишгани йўқ. Бир неча сония олдин у ишонч билан чамбаракни ушлаб турган эди ва кутилмаганда: Баланд товуш, ёруғ чироқ ва салон томондан келган зарба.  Қолгани ҳиссиётлар билан боғланди. Видаль аёлига тез ёрдам чақириб, воқеа жойига етиб келган полциячилар билан жанжаллаша кетди.

Тонгда бу авария ҳақида сайёранинг барча нуқталарида билишар эди. Видаль ва унинг аёлига ҳеч нарса бўлмаганини билган дунё, бошқа воқеаларга эътибор қаратди. Чилиликка эса тонналаб айбловлар ёғила бошлади. Тунги ҳаёт, молия билан ёмон муносабат, оиладаги можаролар. "Виждонсиз", "эгоист", "манман", "уни жамоадан ҳайдаш керак" ва яна шунга ўхшаш гаплар. Артурони ҳайдовчилик гувоҳномасидан айиришди, Италиядаги Чили консуллик идорасида йўқламадан ўтиб туришга мажбур қилишди. Испаниянинг "Marca" газетаси эса Видалнинг интизоми ёмонлиги туфайли "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" уни харид қилишдан воз кечгани ҳақида ёзди.

Тўғрисини айтамиз. Бу вазиятда у аҳмоқ. Аммо жиноятчи эмас. Унинг ҳозирги ва аввалги ўзини тутишини ҳисобга олсак икки нарсани инобатга олиш лозим. Биринчидан - у жанубий америкалик. Иккинчидан - у Жанубий Американинг камбағал оиласида ўсган. Бу қитъа вакиллари Европа ва осиёликларга қараганда ҳаётга жуда енгил қарашади. Бу ерда шарм жуда кам, турли ҳил кечалар жуда кўп, телевидения бошловчиларига иложи борича очиқроқ кийим беришади. Шу сабабли Жанубий Америка деганда биз ҳаёт ҳақида ўйламай, фақат ундан роҳатланадиганларни, Европа ва Осиё деганда эса оғир меҳнатни тушунамиз.

Хўш, шунга нима, Алексис Санчес ҳам жанубий америкалик ва хатто чилилик, аммо у сўнгги пайтларда фақат яхши ҳаракатлар ва чиройли ити билан ҳаммани оғзида. Шу жойда Видалнинг иккинчи тарафига эътибор қаратамиз. У кичиклигида отаси оилани ташлаб кетган. Оила жуда камбағал эди. Бу ҳақда футболчининг ўзи шундай дейди:

"Болалигимда кўп азият чекканман. Доимо хафа эдим, беш ёшлигимда дадам бизни ташлаб кетган ва ота мехрига зор бўлганман. Овқат кам эди, муаммолар ҳар томондан ёғилиб келарди. Аммо бир куни бундай давом этмаслигини тушундим".


Ҳаёт Видални болалигидан айирди. Унинг тенгқурлари машиначаларини алмашиб, мультфильмлар кўриб юрган кезларида, Артуро тақдир зарбаларига бардош берган. Футболда унинг омади кела бошлаганда, Видаль бу касб оиласини камбағалчиликдан олиб чиқувчи ягона имконияти эканлигини тушунди. Видаль фаолияти давомида фақат шуғулланган. У доимо ўсишни, энг яхши бўлишни, нималаргадир эришишни истарди. Артуро ўз меҳнати туфайли Антонио Конте қисқа муддатда Туринда яратган жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланди.

Футболчилик касби қийин. Аммо ҳаммада ҳам эмас. Артуро Видалда қийин. Шу сабабли унга ҳеч ким асосий таркибдан жой кафолатламаган. Шу сабабли нафақат жисмоний, балки психологик жиҳатдан ҳам кўпроқ меҳнат қилишга тўғри келади.

Чилилик ўз иши билан мамлакатини шарманда қилган деб ўйлайдиганлар компютер ва телевизорини ўчириб бошқа футбол кўрмасликлари мумкин. Колумбия билан ўйинда, жаҳлда рақибга зарба берган Неймар эса ватанини қийин аҳволга солиб қўйди десак бўлади. У турнир охиригача жамоага ёрдам бера олмайди. Видаль эса Чили учун курашда давом этади. Майдонда ташқарисида содир бўлгани эса, ўша ерда қолгани маъқул. Ундан кўра, шифокорларнинг минг маротаба огоҳлантирганига қарамай Артуро ЖЧ-2014да ўз мамлакати жамоасига ёрдам бериш учун қандай даволаганини эсланг.


Хорхе Сампаоли ва Чили футбол федерацияси вазиятни тўғри тушуниб, Видалга интизом жазоларини қўлламади. Олдинда турнирда ғалаба қозониш учун бир нечта учрашув бор. Ҳақиқий оилада эса нима бўлишига қарамай ўзиникиларни ташлаб қўйишмайди. Энди Видаль Алексис Санчес берган қуйидаги маслаҳатга риоя қилади:
"У билан суҳбатда шундай дедим: "Артуро энди ғалаба қозониш учун борингни берасан". Ўйлашимча дўстим бунга қодир".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика