UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  8 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   8 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   1 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  386 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1

"Нефтчи"нинг собиқ ўйинчилари "Истиқлол"да Янгиликлар

"Нефтчи"нинг собиқ ўйинчилари "Истиқлол"да

Теглар :  Нефтчи
Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Жамоа ушбу ҳафта страт оладиган Фарғона вилояти ҳокимининг Кубоги учун ўтказиладиган мусобақада иштирок этади.

Анвар Бердиев бошқарувидаги жамоа ҳозирда кунига бир маҳалдан машғулот ўтказиш орқали, бўлажак турнирга тайёргарлик кўрмоқда.

Таркибда эътиборга молик ўзгаришларни кўриш мумкин. Хусусан илгари Анвар Бердиев билан "Нефтчи"да бирга ўйнаган Фарруҳ Турдалиев, Иқбол Бобохонов, Дилёр Эрматов, Мансур Саидов ва Павел Смоляченко сингари тажрибали ўйинчилар айни дамда"Истиқлол" машғулотларида тер тўкмоқда.

Шунингдек ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Нодир Ашурматов, Аҳрор, Раҳматулло Ўктамовлар, Абдухолиқ Қурбонов, Элёр Мамасолиев ва Сардор Сотволдиев каби футболчиларни ҳам таркибда сақланиб қолинганини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Селекция ишлари ҳали яна давом этади.

Машғулотлар чоғида бош мураббий Анвар Бердиевга дарвозабонлар устози Баҳодир Шамшиддинов ёрдам бермоқда.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика