UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  2 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  12 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8

"Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин Бахтиёр Ашурматов нималар деди? Янгиликлар

"Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин Бахтиёр Ашурматов нималар деди?

Тошкентда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" бугун "Нефтчи"га қарши назорат учрашувини ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу баҳсдан сўнг қўқонликлар бош мураббийи championat.asia сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Нефтчи"ни мағлуб этди


"Бугун барча ўйлаган нарсаларимиз ўхшамаган бўлиши мумкин, сабаби бу йилдаги биринчи ўйинимиз. Кўрикдаги янги футболчиларни текшириб олишга эришдик. Майдон ҳолати ҳам оғир, шу боис юқори савиядаги футбол кўрдик деб ўйламайман. Аммо йиғиндаги дастлабки ғалаба учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки янги футболчилар ўйин услубимизга мослашиб кетишади ва ўтган йилгидек жанговор жамоа туза оламиз деб.

"Нефтчи" ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда, таркибида Суперлигада ўйнаган Аъзам Алиев, Шерзод Каримов, Абдул Азиз Юсупов каби футболчилар бор. Шу боис фарғоналиклар 2021 йил Про лигадан Суперлигага чиқишга асосий даъвогарлардан бири бўлади.

Бугун таркибимизда бир қатор янги футболчилар майдонга тушишди. Улардан Мўмин Мелиев, Фарҳод Бекмуротов ва Элдор Адҳамов янги мавсумда "Қўқон-1912"да тўп тепиши аниқ. Кўрикдаги қолган ўйинчиларнинг имкониятларини кейинги ўйинларда ҳам кўрамиз ва бир тўхтамга келамиз", - дейди Бахтиёр Ашурматов.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика