UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  206 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

“Нефтчи” “Ёзёвон-Лочинлари”ни мағлуб этди Янгиликлар

“Нефтчи” “Ёзёвон-Лочинлари”ни мағлуб этди

15 июль куни “Нефтчи” Қиргули йиғинидаги сўнгги назорат баҳсини ўтказди.

Ушбу учрашув Фарғона вилоятининг яна бир жамоаси “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши ўтказилди. Беллашувда Вадим Абрамов жамоаси 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Айтиш керакки, голларга бой ўйин гарчи ўртоқлик мақомига эга бўлсада, учрашувни кузатиш учун кўплаб мухлислар стадионга ташриф буюришди. Умуман олганда, “Норин” билан бўлиб ўтган охирги ўйинга нисбатан томошабинлар сони кўпроқ бўлди.

Ўйин ғоят қизиқарли курашларга бой ўтди. Вадим Карленович ўз анънасига содиқ қолган ҳолда икки хил таркибни бир бўлимдан майдонга туширди. Учрашув тезкор голлар билан бошланди. Дастлаб Мўйдин Мамазулумов ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Бахтиёр Ёқубов ҳисобни яна биттага оширди. Учинчи тўп худди “Норин” билан учрашувда бўлгани сингари автогол сифатида киритилди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар кетма-кет жавоб голларини киритишди. Умуман олганда, тайм безагига айланган голлар ўйинни янада кульминацион нуқтасига айланди. Ёзёвонликлар иккинчи бўлимда гол киритиш учун кўплаб қулай имкониятларга эга бўлишди ва уларнинг иккитасини самарали якунлашди. 3:2

Ўтказиб юборилган тўплар ва ўйин суратидан қониқмаган “Нефтчи” катта куч билан ҳужумга ўтди. Марказда ҳаракатланган Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Карен Абрамов ҳамда Аброр Исмоиловлар ўзларинг фаолликлари билан баҳс тизгини ўз қўлларига олишди. Қанотлардан Темур Ҳакимов ҳамда Абдураҳмон Абдулҳақовлар ҳам хавфли рейдларга амалга оширишди. Шунингдек тандем сифатида ҳаракатланган ҳужумчилар Алишер Шоғуломов ва Отабек Ҳайдаров жуфтлиги ҳам шу куни кўп имкониятларга эга бўлган бўлсада, бу сафар гол уриш уларга насиб қилмади. Ҳисоб 3:2 кўринишида давом этаётган бир паллада иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Темур Ҳакимов “Нефтчи”нинг тўртинчи голини киритди ва масалага мантиқий нуқта қўйди. Якуний ҳисоб 4:2, “Нефтчи” назорат баҳсида ғалабага эришди.

“Нефтчи” матбуот хизмати






Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика