UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  0 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  1 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  6 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2

"Нефтчи": Ёшларимиз Ғузорда дуранг ўйнашди Янгиликлар

"Нефтчи": Ёшларимиз Ғузорда дуранг ўйнашди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ёшлари мавсумнинг илк ўйинини Ғузорда “Шўртан” ўринбосарларига қарши ўтказишди.

Яшил майдонни соғинган ёшлар жамоалари ўртасидаги баҳс қизғин кўриниш олди. Баҳсда меҳмонлар тезкор гол киритишга муваффақ бўлишди. Рақиб дарвозабонини анча олдинга чиқиб кетганини кўрган Отабек Исроилов тўпни ҳаволатиб дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Шу тариқа баҳсда ҳисоб очилди. Голдан руҳланган Баҳром Ҳайдаров жамоаси яна кетма-кет олдинга ўтди. Гол муаллифи Отабек Исроилов шу куни анча фаол ўйнади ва жамоанинг ҳужумларида асосий вазифани бажарди. Биринчи бўлимнинг ўрталарида келиб “Нефтчи” футболчиси Ислом Тошпўлатов рақиб дарвозасини иккинчи марта ишғол этишга эришди. Бироқ ҳакам мазкур вазиятни ўйиндан ташқари ҳолат дея баҳолади. 34-дақиқага келиб ғузорликлар ҳисобдаги кўринишни ўзгартиришга эришишди. Ғузор ёшлари ҳакам томонидан белгиланган пенальтини голга айлантиришди. 1:1. Биринчи бўлим дуранг билан тугади. Иккинчи бўлимда кураш янада қизиди ва ҳужумлар хавфли кўриниш олди. Айниқса иккинчи бўлим охириди жамоаларда ғалабани илиб кетиш учун бир қатор қулай вазиятлар бўлди. Лекин ўйинда бошқа гол киритилмади.

Ёшлар лигаси. 1-тур.
3 март. 2017-йил. Ғузор

“Шўртан” – “Нефтчи” 1:1
Голлар
: Шахзод Хурсанов 34 - Отабек Исроилов 2

"Шўртан": Акмал Раҳимов, Мирмуҳсин Сатторов, Акром Баҳромов, Шамсиддин Сагдуллаев, Ислом Шодмонов, Ғулом Раҳмонов, Жасур Холтўраев, Нурали Падаров, Шаҳзодбек Хурсанов, Юсуф Бўриев, Олимжон Каримов
Захира: Жаҳонгир Каримов, Шаҳбоз Жўраев, Темур Комилжонов, Шоҳжаҳон Маъруфов, Шербек Эшмуродов, Баҳромжон Рўзий, Рустам Ҳайдаров

"Нефтчи": Руслан Матниязов, Аброр Исмоилов, Ислом Тошпўлатов, Абдуқодир Артиқов, Отабек Исроилов, Сирож Рўзметов, Миржамол Неъматов, Шодиёр Хожиматов, Жамшид Қобулов, Аваз Ўлмасалиев, Эламонжон Каримов
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Сарвар Абдуллаев, Хуршидбек Асқаралиев, Сардорбек Исоқов, Ҳусанбой Ғаниев


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика