UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  0 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  8 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  9 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0

"Нефтчи": Ёшларимиз "Андижон"га қарши ўйнашди Янгиликлар

"Нефтчи": Ёшларимиз "Андижон"га қарши ўйнашди

Теглар :  НефтчиАндижон
Иккинчи даврага хозирлик кўраётган Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси 19 июль куни Андижондаги БЎФМ стадионида “Андижон” жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этишди.

Учрашувда андижонликлар 4:2 натижасида зафар қучишди.

Шу куни биринчи лига етакчиси таркибида Акмал Холматов, Ҳамза Каримов, Анвар Бердиев каби бир қатор тажрибали ижрочилар ҳаракатланди. Шунингдек, биринчи даврани “Нефтчи”да ўтказган Фурқат Ҳасанбоев ҳамда Саид Абдужабборлар ҳам “Андижон” шарафини ҳимоя этишди. Баҳром Ҳайдаров мана шундай жиддий беллашувлар орқали ўз шогирдларини иккинчи давра баҳсларига тайёрланмоқда. Шунингдек ёш ва иқтидорли футболчилар жамоа кўригидан ўтмоқда.

Беллашув ёшларимиз учун катта тажриба мактаби бўлди дейиш мумкин. Гарчи ҳисоб вакилларимиз учун қониқарсиз кўриниш олган бўлсада, Баҳром Ҳайдаров шогирдлари ўзларида яхши таассурот қолдиришди.

Ўйинда “Андижон” ҳисобни очди. Тажрибали Акмал Холматов узоқ масофадан ёш дарвозабон Шуҳрат Раҳмоновнинг хушёрлигини синаб кўрди ва унинг берган зарбасин чиройли голга айланди. 1:0

Кўп ўтмай меҳмонлар таркибидан Исломбек Каримов ҳисобни тенглаштирди. Майдон марказида рақибга кучли прессинг уюштирган ёш фарғоналиклар тўпни рақибдан олиб қўйишди ва қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Оқибатда  Каримов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва имкониятдан унумли фойдаланди. 1:1

Ўз мухлислари қаршисида тўп сураётган “Андижон”ни ҳисоб қониқтирмаслиги аниқ эди.  Шу сабаб Усмон Тошев шогирдлари кетма-кет “Нефтчи” дарвозасига ҳужум уюштиришди. Мана шундай ҳужумларнинг бири қўполлик билан тўхтатилди ва бош ҳакам пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима тўпини Алишер Абдувоҳидов тепди. Унинг илк зарбасини “Нефтчи” дарвозабони қайтарди. Бироқ қайтган тўпга ҳаммадан бири андижонлик футболчининг ўзи етиб келди… 2:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи тайм ҳам голлар ва хавфли вазиятларга бой бўлди. Бўлимни “Нефтчи” ёшлари гол билан бошлашди. Танаффусдан Баҳром Ҳайдаровдан керакли кўрсатмаларни олган меҳмонлар кетма-кет ҳужумларни амалга оширишди. Вазиятларнинг биридан яна ўша Исломбек Каримов самарали фойдаланди ва ўз дублини нишонлади. 2:2.

Мазкур натижадан сўнг Баҳром Ҳайдаров “Нефтчи” дарвозабонини алмаштирди. Майдонга Машхур Муҳаммаджонов туширилди. Бироқ иқтидорли посбоннинг майдонга чиқиши унчалик даражада омадли чиқмади. Шундан сўнг андижонликлар хавфли вазиятлардан 2 тасини аниқ фойдаланиш ва кетма-кет гол уришга муваффақ бўлишди. 4:2.

Асосий таркиб: Шуҳрат Раҳмонов, Шодиёр Хожиматов, Абдужалил Маназаров, Бунёд Абдуманонов , Ҳусанбой Ғаниев, Ислом Тошпўлатов, Ислом Каримов, Хуршид Асқаралиев, Абдуқодир Артиков, Эламон Каримов, Ҳамидулло Абдуҳамидов

Захира: Машхур Муҳаммаджонов, Сардор Исаков, Ботир Мамасидиқов, Нодир Тўланов, Илхом Вахобов, Асил Ғоибжонов.










“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика