UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  1 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  31 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Қирғизистон клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Қирғизистон клуби билан дуранг ўйнади

Теглар :  НефтчиКаганат
Бугун Қувасой шаҳридаги "Цементчи" ўйингоҳида Фарғонанинг "Нефтчи" ва Қирғиз Республикасининг "Каганат" клублари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дастлаб Шаҳзодбек Убайдуллаев ҳисобни очиб фарғоналикларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим сўнгига келиб меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи биринчи бўлимнинг ўзидаёқ захирадан ўйинга қўшилган Нурлан Риспаев бўлди.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам фарғоналикларнинг устунлиги остида бошланди. Бўлим ўрталарига келиб кетма-кет ҳужумлар самара бермагач, "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко майдонга Лутфулла Тўраев, Мирзоҳид Ғофуров ва Умар Адҳамзодаларни майдонга туширди. Шундан сўнг мезбонлар томонидан ташкил этилган янада хавфли тус ола бошлади. Бироқ, учрашув сўнгига қадар дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Таъкидлаш жоиз, Қирғизистон клуби учрашув давомида тартибли ҳимояланди. Шунингдек, жамоа қарши ҳужумларда ҳам бир неча бор хавфли вазиятларни ярата олди.


Халқаро ўртоқлик учрашуви.

Қувасой. "Цементчи" ўйингоҳи.

"Нефтчи" (Фарғона, Ўзбекистон) - "Каганат" (Ўш, Қирғиз Республикаси) 1:1

Голлар: Шаҳзодбек Убайдуллаев (1:0), Нурлан Риспаев (1:1)

"Нефтчи": Евгений Конюхов, Дарко Станоевич, Муҳсинбек Убайдуллаев, Нодирхон Неъматхонов, Аббосбек Ғуломов, Дониёр Валиев, Сирожиддин Қўзиев, Абдуллоҳ Олимов, Дониёр Мадаминов, Суннатилло Абдуллажонов, Шахзодбек Убайдуллаев. 

Захира: Машҳурбек Мухаммаджонов, Андрей Мишенко, Олексей Ларин, Мирзоҳид Ғофуров, Умар Адҳамзода, Лутфулла Тўраев, Фахриддин Муҳаммадов, Фозил Мусаев.

"Каганат": Русланбек Амиров, Заҳириддин Абдулажонов, Нурсултон Тўктаналиев, Ҳасан Юлдашев, Вадим Логинов, Бектур Качканбаев, Дастанбек Токтасунов, Бегзадбек Насиров, Амантур Шомирзаев, Саиджамол Давлатжонов, Шоҳрухбек  Муродов.

Захира: Нурлан Риспаев, Шамсанбек Бақит ўғли, Исабек Жўраев, Антон Федюнин, Эрик Петросян

Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика