UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  2 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  0 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  3 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  4 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  8 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  4 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  3 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0

"Нефтчи" Виталий Левченко билан шартномани узайтирди Янгиликлар

"Нефтчи" Виталий Левченко билан шартномани узайтирди

Фарғоналиклар мураббий билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 1972 йил Тожикистонининг Хўжанд шаҳрида тавваллуд топган мутахассис билан келишувни 2026 йилгача узайтирганини эълон қилди.


"Тажрибали мураббий Виталий Левченко 2022 йил июль ойида "Нефтчи" футбол клубига бош мураббий бўлиб келганда жамоа Суперлиганинг охирги ўринларидан бирида борар эди. Янги мутахассис аҳволни ўнглаш учун астойдил ишга киришиб, жамоанинг таниқли клублар устидан ғалаба қозонишини таъминлади. Натижада фарғоналиклар турнир жадвалининг тўққизинчи поғонасига кўтарилиб олишди. 

Виталий Григорьевич бошчилигидаги жамоа 2023 йил мавсумини пухта режа, аниқ мақсад билан бошлади. Дастлабки учрашувларни ғалаба билан якунлаб мавсум ўрталаригача турнир пешқадами бўлиб келди. Жамоалар ўртасидаги ғолиблик учун кураш кучайиб кетган тақдирда ҳам фарғоналиклар пешқадамлар сафида мустаҳкам ўрнашиб олдилар. Ҳозиргача Суперлига мусобақасида мағлубиятга учрамай келаётган "Нефтчи" бундан буён ҳам ғолиблар сафида бўлиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Жамоа таркибидаги айрим ўзгаришларга қарамай "Нефтчи" энг ишончли жамоа сифатида мухлислар руҳини шод этиб бормоқда. Бундай ғолибона ва ишончли ҳолатни вужудга келтиришда бош мураббийнинг тажрибаси, маҳорати ва масъулияти кучли эканлиги пойдевор бўлмоқда. Ана шулар ҳисобга олиниб, клуб раҳбарияти Виталий Левченко билан бош мураббий сифатидаги шартномани 2026 йилгача узайтиришга қарор қилди. 

Кўп минг сонли мухлислар номидан Виталий Григорьевични бу юксак ишонч билан чин юракдан муборакбод этамиз ва унга олижаноб ниятларини амалга ошириш йўлида янги зафарлар тилаймиз", - дейилади клуб хабарида



Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика