"Нефтчи" U-19 тўпурарини ўз сафига қўшиб олди

Aziz Tukhtamuradov
9 фев 2024
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби янги трансферни эълон қилди.

Ўтган футбол мавсумида "Машъал" сафида тўп суриб, ўзининг ёрқин ва ҳужумкор ўйинлари орқали U-19 биринчилигида 29 гол билан мавсум тўпурари бўлган ёш иқтидор эгаси Беҳруз Облақулов янги мавсумни фарғоналиклар сафида ўтказадиган бўлди. Жамоа раҳбарияти футболчи билан 3 йиллик шартнома юзасидан келишувга эришди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: t.me/pfcneftchi_uz