UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  2 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   4 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  23 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

“Нефтчи” – “Турон” учрашувидаги ҳолат бўйича ЎФA Тартиб-интизом қўмитаси қарори: беш футболчи ва "Нефтчи" жиддий жазоланди Янгиликлар

“Нефтчи” – “Турон” учрашувидаги ҳолат бўйича ЎФA Тартиб-интизом қўмитаси қарори: беш футболчи ва "Нефтчи" жиддий жазоланди

Фарғона шаҳрида ўтган “Нефтчи” (Фарғона) ва “Турон” (Яйпан) клублари ўртасидаги Про лиганинг 20-тур ўйинида футболга хос бўлмаган ҳолатлар содир бўлди.

“Истиқлол” стадионида ўтган мазкур баҳснинг якунида ўйин ҳакамларига нисбатан қўпол ва тажовузкор муносабатда бўлиб, уларга тан жароҳати етказилди.

ЎФA мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Ички ишлар вазирлиги, “Нефтчи” – “Турон” учрашувининг ташкилий ишларига масъул барча ташкилотлар билан ҳамкорликда учрашувда юзага келган можаро бўйича суриштирув ишлари олиб борди.

Ҳар бир ҳолат бўйича суриштирув ишлари якунига етгач барча керакли маълумотлар, шунингдек, ўйин қайдномаси, учрашув назоратчиси ва комиссарининг билдиргилари, оммавий тартибчизлик акс этган видеоматериаллар ЎФA Тартиб-интизом қўмитасига тақдим этилди.

“Нефтчи” – “Турон” учрашувидан сўнг вужудга келган тартибсизликни кўриб чиқиш ва айбдорларга чора кўриш масаласи Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида атрофлича муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Унга кўра, “Нефтчи” клуби футболчиси Ж.Л.Тўрақулов учрашув бош ҳаками Ш.Насибуллаевга қасддан тан жароҳати етказгани учун унга нисбатан ЎФA Интизом кодексининг 5.6 ва 5.49-бандларига асосан 10 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлатиш интизом чораси қўлланди.

“Нефтчи” клуби футболчилари Ш.Б.Aбдураимов, С.М.Зокиров ва Ж.Қ.Қобулов учрашув бош ҳаками Ш.Насибуллаевга ҳужум қилганлиги учун уларнинг ҳар бири ЎФA Интизом кодексининг 5.48-бандига асосан 1 йил муддатга футболдан четлатилди ва 15 миллион сўмдан жаримага тортилди.

“Нефтчи” клуби футболчиси Д.Ф.Тошматов учрашув ёрдамчи ҳаками Д.Сайлавовга нисбатан тажавузкор ҳаракат қилганлиги учун Интизом кодексининг 5.49-бандига асосан 10 та расмий учрашувга дисквалификация қилинди.

Учрашув якунлангандан сўнг мухлислар футбол майдонида ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, “Нефтчи” футбол клуби масъуллари жамоат тартибини сақлаш билан боғлиқ етарлича чоралар кўрилишини таъминламагани учун “Нефтчи” футбол клубига нисбатан Интизом кодексининг 5.4-бандига асосан 3 та уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиш ва 100 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланди.

Учрашувдан сўнг стадионга ташриф буюрган томошабинлар томонидан футбол майдонида ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқарилиши ҳолатини муҳокама қилиш ҳамда “Истиқлол” стадиони маъмуриятига чора кўриш бўйича Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига тақдимнома юборилди.


Эшитдик-да! Ҳакамни тепган "Нефтчи" футболчиси 10 йил футболдан четлатилади 

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика