UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  2 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  6 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   3 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  8 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  14 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  143 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13

"Нефтчи": Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари Янгиликлар

"Нефтчи": Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари

Теглар :  Нефтчи
Футболда, худди ҳаётдаги сингари кутилмаган воқеалар тез-тез учраб туради.

Айниқса бизнинг миллий чемпионатда. Асосан ҳакамлар билан боғлик ақл бовар қилмас воқеалар сўнги пайт кўпайиб бормоқда.  Ҳақиқат излаб, ҳакамлар устидан  ПФЛга мурожат қиласангиз, ўзингизни айбдор қилиб чиқаришади. Мана бугунги ПФЛнинг Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши қарори ҳам, қайсидир маънода  “Нефтчи“ни “айбсиз-айбдор”га айлантириб қўйди. Аслида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давраси сўнги учрашувида Навоийда бўлиб ўтган  ўйиннинг 27-дақиқасида “Нефтчи” томонидан урилган голни, оммавий футбол сайтларида жамоатчилик томонидан ҳақиқийлиги ҳам тасдиқланган эди. Лекин, “Нефтчи”ни бу масаладаги аризаси фойдасиз бўлди. Бундай воқеалардан кейин, ҳар хил ҳаёлларга бориш мумкин. Балким, “Нефтчи”нинг орадан вақт ўтиб, яна етакчилар қаторида юриши кимларгадир ёқмаяпди шекилли,  жамоа аъзоларини бирин - кетин ПФЛнинг Тартиб-интизом қўмитаси томонидан четлатилиб келмоқда. Маълумки, Андижондаги ўша аламли  воқеадан кейин, жамоа бош мураббийи иккинчи давранинг сўнгги учрашувларидан четлатилган эди. Оқибатда энг муҳим уч ўйинни М.Исмоилов трибунадан томоша қилишига тўғри келди. Мана энди иккинчи давранинг 2-3 ўйинида клуб раиси Т.Кападзе ва жамоа етакчи ўйинчиси М.Саидовлар иштирок этиша олмайди. Бу эса жамоа ўйинига таъсир қилмай қолмайди. Нима бўлганда ҳам ҳаммаси яхши бўлишига умид қилиб қоламиз.  

ПФЛ Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши қароридан иқтибос келтирамиз.

“Жума, 10 Июль 2015

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унга кўра бир қатор футболчи ва мураббийларга санкциялар қўлланилди.

ПФК «Нефтчи» раиси Тохир Кападзе 15-тур доирасида сафарда «Қизилқум»га қарши баҳс якунига етганидан сўнг интизомсиз ҳатти-ҳаракати учун 2та ўйинга четлатилди. Шунингдек, Кападзе огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.

Олий Лига 15-турида сафарда «Қизилқум»га қарши баҳсда захира ўриндиғида ўтирган ҳолда захира ҳакамини ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган «Нефтчи» ярим ҳимоячиси Мансур Саидов, 3та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.”

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика