UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  5 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  29 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

"Нефтчи" таништирув ва тақдимот маросимини ўтказди Янгиликлар

"Нефтчи" таништирув ва тақдимот маросимини ўтказди

Бугун Фарғона шаҳрида Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройида "Нефтчи" клуби янги мавсум олдидан таништирув ва тақдимот маросимини ўтказди.

Дастлаб маросимнинг кириш қисми таниқли хонандаларнинг чиқишлари билан бошланди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам иштирок этди ва "Нефтчи" клуби ва жамоа мухлислари ҳақида ўзининг самимий фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди (Хайрулло Бозоровнинг томонидан билдирилган фикрлар тўлиқ холда сайтимизда эълон қилинади).

Шундан сўнг жамоага янги таклиф этилган футболчиларнинг расмий таништирув маросими ташкил этилди. Қуйида 2021 йилги ПРО-Лига мусобақаларида иштирок этадиган "Нефтчи" футболчиларнинг тўлиқ рўйҳати келтирилган:

Дарвозабонлар: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов (Насаф), 12. Шуҳратилло Раҳмонов, 45.Акбар Тўраев (Сурхон).

Ҳимоячилар: 18. Сайдулло Раҳматов (АГМК), 22. Умар Адҳамзода (Нефтчи), 18.Шавкат Муллажонов (Сўғдиёна), 33.Тоҳиржон Шамситдинов (Навбаҳор), 2.Акмал Шораҳмедов (АГМК), 4. Шодиёр Ҳожиматов, 5.Дарко Станоевич (Лозница, Сербия), 44. Дарко Станоевич (Сурхон).

Ярим ҳимоячилар: 8.Исломбек Каримов, 17.Абдуллоҳ Олимов (Андижон), 7.Собит Синдаров (Қўқон-1912), 6.Худойшукур Сатторов (Металлург), 21.Аъзамжон Алиев (Сурхон), 14.Шерзод Каримов (Сурхон), 11.Иззатилла Абдуллаев (Бухоро), 10.Сардор Абдунабиев (АГМК), 77.Жасурбек Абдулбеков (Бунёдкор), 71.Руслан Розиев (Пахтакор).

Ҳужумчилар:
25.Сарвар Солиев, (Сурхон), 91.Марко Обрадович (Оқжетпес), 9.Отабек Зокиров (Нефтчи), 99.Улуғбек Ҳошимов (Пахтакор), 13.Абдул Азиз Юсупов (Локомотив).

Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика