UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  4 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  1 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   8 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  14 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  5 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1

"Нефтчи" қишки паузада қандай ўзгарди: Тўраев мураббий, Жалолиддиновнинг келиши, Норчаев ва РПЛ собиқ ўйинчиси Янгиликлар

"Нефтчи" қишки паузада қандай ўзгарди: Тўраев мураббий, Жалолиддиновнинг келиши, Норчаев ва РПЛ собиқ ўйинчиси

"Нефтчи" ўтган мавсум кўпларни ҳайрон қолдирди.

Жамоа узоқ вақт давомида мағлубиятсиз одимлади ва ҳаттоки чемпионлик учун ҳам даъвогарлик қилди, аммо якунда фақатгина бешинчи ўринда қолди.

Фарғоналиклар 2024 йилги мавсумга қандай ҳолатда келишди? Шу ҳақда гаплашамиз.


Таркиб ва трансферлар

"Нефтчи" мавсумлар оралиғидаги трансфер бозорида жиддий ишлади. Жамоага қуйидаги ўйинчилар келди:

Дарвозабон Санжар Қувватов ("Пахтакор");

Дарвозабон Ботирали Эргашев (ОКМК);

Ҳимоячи Манучехр Сафаров ("Локомотив");

Ҳимоячи Боян Цигер ("Кедах", Малайзия);

Ҳимоячи Хуршид Мухторов ("Турон");

Ярим ҳимоячи Жасур Жалодиддинов ("Олимпика"дан);

Ярим ҳимоячи Жавоҳир Қаҳрамонов ("Сўғдиёна");

Ярим ҳимоячи Кэтэлин Карп ("УТА Рад", Руминия);

Ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов ("Локомотив");

Ярим ҳимоячи Билол Тошмирзаев ("Турон");

Ҳужумчи Михай Роман ("Петролул", Руминия);

Ҳужумчи Шохруз Норхонов ("Бухоро");

Ҳужумчи Ҳусайн Норчаев ("Алания", ижара);

Ҳужумчи Беҳруз Облақулов ("Машъал");

Ҳужумчи Нсунгуси Эффионг ("Кёге", Дания).



Кўриб турганингиздек, жамоага кўплаб янги ўйинчилар келди. Аммо, кўп миқдордаги ўйинчилар жамоани тарк этишди ҳам – улар орасида Шароф Муҳитдинов ("Насаф"), Улуғбек Ҳошимов ("Сурхон"), Умар Адҳамзода ("Пахтакор"), Томислав Мрчела ("Рудес", Хорватия), Гиорги Никабадзе ("Навбаҳор"), Бачана Арабули ("Кённам", Жанубий Корея), Иззатилла Абдуллаев ("Локомотив"), Суннатилла Абдуллажонов ("Андижон"), Нодир Нематхонов ("Сурхон"), Алексей Ларин, Лутфулла Тўраев (фаолиятини якунлади), Фозил Мусаев,, Владимир Назаров ("Сурхон") бор.

Катта йўқотиш сифатида Владимир Назаров ва Умар Адҳамзодани кўрсатиш мумкин. Аммо, уларнинг ўрнига даражаси улардан паст бўлмаган ўйинчилар келди – Санжар Қувватов ва Жасур Жалолиддинов.

"Нефтчи"нинг деярли ҳар бир янги ўйинчиси катта қизиқиш уйғотади. Кэтэлин Карп узоқ вақт Россияда ўйнаган (РПЛ ва МФЛ клублари), Ҳусайн Норчаев "Алания"даги муваффақиятсизликдан сўнг Ўзбекистонга қайтди, Боян Цигер эса бир неча йил давомида "Навбаҳор"да ўйнаган. Ўзбекистонда ўйнамаган ва маҳаллий футбол мухлисларига нотаниш бўлганлар ҳам бор – Нсунгуси Эффионг (у учун турли манбаларга кўра, 25дан 125 минг еврогача пул тўлашган) ва Михай Роман.

"Келиш" ва "кетиш" трансферларини ҳисобга олсак, "Нефтчи" умумий олганда таркибни кучайтирди.


Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинлари

"Нефтчи" Туркияда иккита йиғин ўтказди – 7-27 январь ва 1-22 январь. Жамоа бу вақт давомида 12та ўртоқлик ўйини ўтказди:

"Нефтчи" - "Хемстеде" (Нидерландия) – 0:0

"Нефтчи" - "СКА-Хабаровск" (Россия) – 1:1

Гол: Жалолиддинов.

"Нефтчи" - "Ленинградец" (Россия) - 1:0

Гол: Қодирқулов.

"Нефтчи" - "Елимай" (Қозоғистон) - 0:3

"Нефтчи" - "Лехия" (Польша) - 0:1

"Нефтчи" - "Ахмат" (Россия) - 0:1

"Нефтчи" - "Жетису" (Қозоғистон) - 3:1

Голлар: Норчаев (дубль), автогол.

"Нефтчи" - "Колхети-1913" (Грузия) - 2:0

Голлар: Роман, Тошмирзаев.

"Нефтчи" - "Сочи" (Россия) – 1:0

Гол: Норчаев.

"Нефтчи" - "Сочи" (Россия) – 2:2

Голлар: Жалолиддинов, Облақулов.

"Нефтчи" - "Тюмень" (Россия) - 2:1

Голлар: Норхонов, Гулямов.

"Нефтчи" - "Атирау" (Қозоғистон) – 1:1

Гол: Норчаев.



"Нефтчи" мавсумолди ўйинлар доирасида бешта ғалаба, учта мағлубият ва тўртта дуранг қайд этди. Натижаларда кўриб турганидек, фарғоналиклар йиғин сўнггида формани йиғиб олишган: олтита ўйинда тўртта ғалабага эришилган, икки бор дуранг қайд этилган.


Мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятидаги ўзгариш

"Нефтчи" тизимидаги ягона ўзгариш Лутфулла Тўраевнинг мураббийлар штабига кириши бўлди. 35 ёшли футболчи ўзининг ажойиб фаолиятини якунлади ва эндиликда Виталий Левченкога ёрдам беради.



Бошқа маълумотлар

Фақатгина февраль ойининг охирига келибгина "Нефтчи"дан трансфер таъқиқи олиб ташланди. Фарғоналикларнинг собиқ ўйинчилар олдида қарзлари бор эди, шу сабаб уларга янги футболчиларни рўйхатдан ўтиш таъқиқланганди. Аммо, клуб бахтига бу масала ҳал этилди.

"Нефтчи"нинг янги мавсумдаги техник ҳомийси adidas бўлади. Фарғоналиклар ўтган йили Jako фирмаси томонидан тайёрланган либосларда ҳаракат қилишган.



"Нефтчи"нинг 2024 йилги мавсумдаги тахминий таркиби:

Катта эҳтимол билан Суперлиганинг илк турларида "Нефтчи"да шундай таркибни кўрамиз: Қувватов, Сафаров, Цигер, Жўрабоев, Мухторов, Карп, Гулямов, Жалолиддинов, Кахрамонов, Норчаев, Нсунгуси (4-2-2-2).



Николай Егоричев тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+2   
02 мар 10:36:32
Донийор Кадиров
Нефтчи Пахтакор бу камандалар азалдан кучли булишкан буларда Бари Бир чимпйонлик кони бор
+2   
02 мар 10:30:18
$UZBEKNEFTGAZ$
Manga desa yana 30 40 yil viloyatimizda xokim bolib qoling shunda Neftchida muamo bolmaydi xudo xohlasa
+2   
02 мар 10:28:25
$UZBEKNEFTGAZ$
Ko'z tegmasin tuf tuf tuf eng avvalo viloyat xokimi Xayrullo Xayitboyevich siz va sizday farzandni tarbiyalagan otangizga ming raxmat
+2   
02 мар 10:23:21
Tolqinjon Aliyev
НЕФТЧИНИ ШОНЛИ ТАРИХИ БОР.БУ ЙИЛ ФАКАТ ЧЕМПИОНЛИК УЧУН КУРАШАДИ ИНША ОЛЛОХ .ХАММА УЗБЕКИСТОН ФУТБОЛ ИШКИБОЗЛАРИНИ ЯНГИ ФУТБОЛ МАВСУМИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН.ТЕРМА ЖАМОАМИЗГА ОМАДЛАР ЁР БУЛСИН
+2   
02 мар 10:08:48
bayernmyunhen beyernmyunhe
Чемпион худо хохласа
+2   
02 мар 10:03:29
Боғдодчи
Мақтаниш басу, анча бош оғриқ бўламиз, рақиб командаларга Артел лигада, НЕФТЧИ БИЗ СЕН БИЛАН! Стадионда хар ўйинда аншлаг уюштирамиз!!!
+2   
02 мар 09:55:15
Фк Тулуза
Шу мавсум Нефтчи чемпион булса керак
+2   
02 мар 09:54:21
Akmalxon Yo'ldoshev
Bu tarkibga faqat chempionlik yarashadi. Olg'a "BUYUK CHINORLAR"!
+2   
02 мар 09:44:47
Садриддин Тўланбойев
Олға Нефтчи
+2   
02 мар 09:34:24
Донийор Кадиров
Зур таркиб
+1   
02 мар 13:02:44
Шухратжон Муйсинович
Бу йил тренер учинчи мавсум ишлайди, таркиб нисбатан ёшарди ва кучайди. Демак, хеч қандай бахоналарсиз чемпионлик курашига қўшилишимиз керак. Мухлислик бобида ҳам етакчимиз. Фақат олға НЕФТЧИ!
+1   
02 мар 11:42:02
FC NEFTCHI FANAT FCB
Нефтчини шонли тарихи қайтади худо хохласа ўз сўзини айтади. Янги мавсумда омад олға Нефтчи
   
02 мар 16:34:35
Донийор Кадиров
Shahzod Mamurov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Neftchida chempionlik qoni uyoqda tursin,suyagi ham chirib ketdi)
Тугри лекин Пахтакор бунйоткордан бошка кайси камандалар килди шу Нефтчини ишни Насаф Навбохор шуми
-1   
02 мар 15:57:15
Shahzod Mamurov
Донийор Кадиров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нефтчи Пахтакор бу камандалар азалдан кучли булишкан буларда Бари Бир чимпйонлик кони бор
Neftchida chempionlik qoni uyoqda tursin,suyagi ham chirib ketdi)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика