UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

"Нефтчи" – "Пахтакор" учрашувига "Истиқлол" аренаси эмас, Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" стадиони мезбонлик қилади Янгиликлар

"Нефтчи" – "Пахтакор" учрашувига "Истиқлол" аренаси эмас, Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" стадиони мезбонлик қилади

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар бермоқда.

"Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахткор" ўйини 12-август куни Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ мазкур беллашувга катта танаффусдан кейин Фарғонадаги "Истиқлол" аренаси мезбонлик қилиши маълум қилинганди. Бугун — 8 август тонгида ЎзПФЛ комиссияси "Истиқлол" стадионига қайта ташриф буюрди ҳамда стадионни ўйин олдидан ўрганиб чиқди. Бунгача комиссия 22 июль куни "Истиқлол"да бўлган ҳамда қилиниши шарт бўлган ишлар юзасидан ахборот киритганди. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, талаб даражасидаги баъзи масалаларда кечикиш мавжуд. Шунингдек, майдон бўйича мутахассислар фикрига кўра, майса ўнглаб олиниши учун ҳам яна бироз вақт керак. 

Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, ЎзПФЛ таваккал қилмаган ҳолда кечроқ бўлса-да, учрашувни Яйпан шаҳрига кўчирди. ЎзПФЛ мутахассислари Тошкентга қайтгач, "Истиқлол" стадиони бўйича қайта талаб киритилади. Бунда VAR технологияси учун "Истиқлол" стадионига тегишли ташкилотдан рухсат олиш ҳамда стадиондаги техник ҳолат маромида ишлаши учун интернет тизимини талаб қилинган кўрсаткичга келтириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айни ҳолатда кийим алмаштириш хоналари, ҳакамлар хонаси, комиссар хонаси ва унга туташ ҳудудлар бўйича масалалар ҳал этиб улгурилган", – дейилади расмий хабарда.

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика