UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  2 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  147 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  12 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  10 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  24

"Нефтчи" – "Пахтакор" учрашувига "Истиқлол" аренаси эмас, Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" стадиони мезбонлик қилади Янгиликлар

"Нефтчи" – "Пахтакор" учрашувига "Истиқлол" аренаси эмас, Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" стадиони мезбонлик қилади

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар бермоқда.

"Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахткор" ўйини 12-август куни Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ мазкур беллашувга катта танаффусдан кейин Фарғонадаги "Истиқлол" аренаси мезбонлик қилиши маълум қилинганди. Бугун — 8 август тонгида ЎзПФЛ комиссияси "Истиқлол" стадионига қайта ташриф буюрди ҳамда стадионни ўйин олдидан ўрганиб чиқди. Бунгача комиссия 22 июль куни "Истиқлол"да бўлган ҳамда қилиниши шарт бўлган ишлар юзасидан ахборот киритганди. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, талаб даражасидаги баъзи масалаларда кечикиш мавжуд. Шунингдек, майдон бўйича мутахассислар фикрига кўра, майса ўнглаб олиниши учун ҳам яна бироз вақт керак. 

Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, ЎзПФЛ таваккал қилмаган ҳолда кечроқ бўлса-да, учрашувни Яйпан шаҳрига кўчирди. ЎзПФЛ мутахассислари Тошкентга қайтгач, "Истиқлол" стадиони бўйича қайта талаб киритилади. Бунда VAR технологияси учун "Истиқлол" стадионига тегишли ташкилотдан рухсат олиш ҳамда стадиондаги техник ҳолат маромида ишлаши учун интернет тизимини талаб қилинган кўрсаткичга келтириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айни ҳолатда кийим алмаштириш хоналари, ҳакамлар хонаси, комиссар хонаси ва унга туташ ҳудудлар бўйича масалалар ҳал этиб улгурилган", – дейилади расмий хабарда.

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика