UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   0 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  12 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  7 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0

"Нефтчи" – "Пахтакор" учрашувига "Истиқлол" аренаси эмас, Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" стадиони мезбонлик қилади Янгиликлар

"Нефтчи" – "Пахтакор" учрашувига "Истиқлол" аренаси эмас, Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" стадиони мезбонлик қилади

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар бермоқда.

"Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахткор" ўйини 12-август куни Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ мазкур беллашувга катта танаффусдан кейин Фарғонадаги "Истиқлол" аренаси мезбонлик қилиши маълум қилинганди. Бугун — 8 август тонгида ЎзПФЛ комиссияси "Истиқлол" стадионига қайта ташриф буюрди ҳамда стадионни ўйин олдидан ўрганиб чиқди. Бунгача комиссия 22 июль куни "Истиқлол"да бўлган ҳамда қилиниши шарт бўлган ишлар юзасидан ахборот киритганди. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, талаб даражасидаги баъзи масалаларда кечикиш мавжуд. Шунингдек, майдон бўйича мутахассислар фикрига кўра, майса ўнглаб олиниши учун ҳам яна бироз вақт керак. 

Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, ЎзПФЛ таваккал қилмаган ҳолда кечроқ бўлса-да, учрашувни Яйпан шаҳрига кўчирди. ЎзПФЛ мутахассислари Тошкентга қайтгач, "Истиқлол" стадиони бўйича қайта талаб киритилади. Бунда VAR технологияси учун "Истиқлол" стадионига тегишли ташкилотдан рухсат олиш ҳамда стадиондаги техник ҳолат маромида ишлаши учун интернет тизимини талаб қилинган кўрсаткичга келтириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айни ҳолатда кийим алмаштириш хоналари, ҳакамлар хонаси, комиссар хонаси ва унга туташ ҳудудлар бўйича масалалар ҳал этиб улгурилган", – дейилади расмий хабарда.

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика