UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  956 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  11

"Нефтчи" Ногиронлар, қариялар ва болалар уйига ташриф буюрди (ФОТО) Янгиликлар

"Нефтчи" Ногиронлар, қариялар ва болалар уйига ташриф буюрди (ФОТО)

Теглар :  Нефтчи
Янги мавсум бошланиши арафасида “Нефтчи” ПФК маъмурияти ташаббуси билан жамоа аъзолари ҳамда мутассадлари ногиронлар, қариялар ва болалар уйига ташриф доирасида хайрия акциясига қўл уришди.

Ташриф “Мурувват ногиронли бўлган болалар учун интернат”дан бошланди. Жамоа аъзоларини муассаса раҳбари Абдуғани Турдибоев ва бир қатор ишчи-ходимлар қарши олишиб, тадбирга йиғилган имконияти чекланган болалар олдига бошлаб боришди.


Тадбирни “Нефтчи” ПФК матбуот хизмати ходими Ҳожиакбар Жабборов тантанали равишда очиб, сўз навбатини клуб техник директори Абдусамад Назирдиновга тақдим этди.

– Жамоамиз Сизлар билан учрашувни анчадан бери ният қилиб келганди, – деб гап бошлади   Абдусамад Назирдинов – Раҳбарларимиз ҳам Сиз болажонларга ўзларининг самимий тилакларини етказиб қўйишни илтимос қилишган. Мана баҳор айёми ҳам яқинлашмоқда. Шу қатори хотин-қизлар ва “Наврўз” байрамлари билан ҳаммани табриклаб қоламиз. Барча қилаётган хайирли ишларимиз халқимизнинг фаровон хаёти учун, биз эса ўз ўйинларимиз орқали Фарғона аҳлини бу йил хушнуд этиб, юқори марраларни забт этган ҳолда жамоанинг мавқеини тиклашга ваъда берамиз. Насиб қилса,  бу йилдан бошлаб чемпионатимиз баҳслари телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилиши кутилмоқда. Шу сабаб “Нефтчи” иштирокидаги ўйинларни ТВ орқали кўришингиз учун бугун жамоамиз номидан мазкур  муассасага телевизор  совға қилмоқчимиз, – деди А.Назирдинов

Шунингдек, жамоа ҳимоячиси Шукур Пўлатов ҳам сўзга чиқиб, имконияти чекланган болалар ва муассаса ходимларига ўз ниятларини билдирди. Болажонлар меҳмонларнинг совға- саломларини қабул қилгач, мазкур учрашувдан бир олам завқ олишганини таъкидлаб ўтиш ўринлидир.


Шундан сўнг “Нефтчи” аъзолари Фарғона шаҳридаги  “Қариялар уйи”ни зиёрат қилиб, у ердаги кексалар билан ҳамсуҳбат бўлдилар. Дарҳақиқат, инсон дунёга келиб ўсади, улғаяди, умр гузаронлик қилади. Кечаги гўдак бугун йигит, бўйи етган қиз. Вақт ўтиши билан, насиб этса, ҳар бир инсон қарилик ёшига етади, бу – ҳаёт қонунияти. Футболчиларнинг ўзлари ҳам ёши улуғларнинг ҳолидан хабар олиб, кўнгиллари кўтарилди. Мавсум давомида мана шундай учрашувларни тез-тез ўтказиб туришни таъкидлашди.

Куннинг иккинчи қисмида Марғилон шаҳридаги 1-сонли болалар уйи “Нефтчи”нинг сўнгги ташрифига айланди. Мазкур  муассасада тарбия топаётган болалар футболчиларни илиқ кутиб олишди. Учрашув давомида уларга ҳам клуб совғалари тақдим этилди. Тадбир сўнгида “Меҳрибонлик уйи” раҳбарияти спортчиларга ташрифлари учун ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика