"Нефтчи" - "Навбаҳор" ўйинига оид қизиқарли фактлар
13 мар 2016 14:50
Янгиликлар
"Нефтчи" - "Навбаҳор" ўйинига оид қизиқарли фактлар
Энг кўп: "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувида бош ҳакам Равшан Эрматов жами чўнтагидан етти маротаба сариқ карточкани олишга мажбур бўлди. Огоҳлантиришлар сони бўйича "Водий дербиси" 2- турда биринчи ўринни эгаллади.
Энг кўп: Фарғонадаги учрашувни томоша қилиш учун "Истиқлол" ўйингоҳига икки жамоа томонидан жами 18278 нафар мухлис кирди. Бу иккинчи турдаги энг яхши натижа ҳисобаланади.
1- Жорий мавсумда биринчи маротаба сафарда мағлуб бўлдик.
2- "Навбаҳор" икки йилдан буён кетма-кет чемпионатнинг дастлабки икки учрашувида ғалаба қозона олмади. "Нефтчи"га қарши ўтган ўйин томошабинлар тўплаш бўйича жорий мавсумдаги иккинчи энг яхши кўрсатгични намойиш қилди. "Нефтчи" Олий лига 2- турида ўз майдонида ғолиб бўлган иккинчи жамоага айланди. Фёдоров шогирдларидан ташқари фақатгина "Пахтакор" мазкур турда ўз майдонида уч очкони қўлга киритди.
3- "Нефтчи" майдонида ўтган сўнгги уч қарама-қаршиликнинг барчаси фарғоналикларнинг бир хил 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.Шунингдек "Нефтчи" футболчиси Шерзод Ҳакимов ҳам "Водий дербиси"даги голлари сонини учтага етказди.
4- Мазкур учрашувда тўрт ўйинчимизга бош ҳакам сариқ карточка кўрсатди. 1:0 ҳисоби Олий лига ушбу мавсумида тўртинчи маротаба қайд этилди. Дарвозабонимиз Акмал Ортиқов ўз дарвозасидан тўтинчи бор тўп олиб чиқди.
5- Беш йилдан буён "Нефтчи" майдонидан "Навбаҳор" очкосиз қайтмоқда. Бундан ташқари "навбаҳорчилар" беш йилдан буён Фарғонада гол ура олишмаяпти.
6- Ўзбекистон чемпионати амалдаги мавсумида эндиликда огоҳлантирилган футболчиларимиз сони олтитага етди (А. Ражабов, Д. Жабборов, О. Пишур, Ғуломхўжаев, А. Раҳматуллаев, Т. Шамситдинов). Шунингдек амалдаги мавсумда Ўзбекистон чемпионатида 2- турдан сўнг ғалаба қозонмаган жамоалари олтитани ("Навбаҳор", "Шўртан", "Сўғдиёна", "Машъал", "Андижон", "Олмалиқ")ташкил этмоқда.
7- "Нефтчи" - "Навбаҳор" ўйинида жами етти футболчи огоҳлантирилди.
10- Ҳозирча "Навбаҳор" чемпионатда сафар ўйинларида ғолиб бўлмаган ўн жамоадан бири бўлиб турибди.
11- "Навбаҳор" ушбу учрашувдан сўнг ҳозирча ўн биринчи поғонани банд қилиб турибди.
12- "Нефтчи" майдонида ўн икки йилдан буён "Навбаҳор" ғалаба қозона олмай келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар