UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  126 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

"Нефтчи" мухлислари фахрий футболчилар билан учрашув ташкиллашди Янгиликлар

"Нефтчи" мухлислари фахрий футболчилар билан учрашув ташкиллашди

Теглар :  Нефтчи
Янги мавсумдан яна Суперлигага қайтган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мухлислари куни кеча фахрий футболчилар билан учрашув ташкил этишди.

Мазкур учрашувга жамоанинг ўз даврининг ёрқин ҳужумчиларидан ҳисобланадиган Анвар Бердиев ва собиқ посбон Баҳодир Шамсиддиновлар таклиф этилди. Суҳбат давомида "Нефтчи"нинг шонли ўтмиши ҳақида хотиралар ёдга олинди. 

"Ўша вақтда биз бугун ютамизми деб эмас, бугун нечта гол урамиз деб майдонга чиқар эдик" - Анвар Бердиев. "Осиё чемпионлар лигасида "Ал-Саад" дарвозасига киритган голим кўплаб мухлислар томонидан фаолиятимдаги энг чиройли гол сифатида эътироф этиб келинади. Ўзим ҳам айнан ўша голимни алоҳида эътибор билан хотирлайман".

- "Насаф"га қарши ўйинда олган жиддий жароҳатим кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ўшанда қаршиликлар дарвозасига мавсумдаги 17-голим эди. Ёдимда бор, 10 та ўйинда 17 та гол киритгандим. Вазиятдан келиб чиққан холда эмоцияга берилиб голни дарвоза ортидаги мухлислар билан биргаликда нишонламоқчи бўлгандим. Афсуски, голни нишонлаш вақтида оёғим бетон тўсиққа урилди ва жиддий тарзда жароҳат олдим. Мени "Тез ёрдам" машинасида олиб чиқиб кетишаётганида ҳам хаёлим ўйинда эди. Охирги лаҳзаларда қулоғимга чалинди, “Нефтчи" яна бир гол урди. У томонга қарашга имконим бўлмади. Ўшанда ўзим ҳам, жамоадошларим ҳам жароҳатим бу қадар жиддий бўлиб чиқишини билмаган эдик" - дея хотирлади собиқ ҳужумчи фаолиятидаги жиддий жароҳати ҳақида.

Учрашув давомида шу каби жамоа тарихига оид хотиралар, ёдда қолган ўйинлар хусусида сўз борди. Шунингдек Анвар Бердиев ва Баҳодир Шамсиддиновлар ҳозирда Яйпаннинг "Турон" клубидаги фаолиятларига ҳам тўхталиб, бу жамоада футбол учун яратиб берилаётган шароитларни ижобий баҳоладилар. Фахрий футболчилар билан ташкил этилган учрашув сўнгида "Нефтчи" янги мавсумда Суперлигада муносиб иштирок этиб, Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритишига тилак билдирилди.


Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика