"Нефтчи": Легионерлар билан шартнома имзоланди

Tolibjon Qosimov
21 фев 2017, 16:45
“Нефтчи” профессионал футбол клуби янги мавсум аввалида ўз сафига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди.

Улар қаторида 3 нафар хорижлик ўйинчилар ҳам бор. Улар белоруссиялик ҳужумчи Терентий Луцевич, ярим ҳимоячи Дмитрий Комаровский ҳамда ҳимоячи Сергей Концевойлар ҳисобланишади. Легионерлар “Нефтчи” клубининг Туркияда бўлиб ўтган тайёргарлик жараёнида иштирок этишди ва мазкур ижрочилар жамоа мураббийлар штабига маъқул келгани сабабли бу йилги мавсумни фарғоналиклар сафида ўтказишлари аниқ бўлди.

Бугун Қиргулидаги “Нефтчи” ПФК қароргоҳида жамоа раҳбарияти ва футболчилар ўзаро шартнома бўйича келишувга эришишди. Битимга кўра, белоруссиялик ўйинчилар йил сўнггига қадар Фарғона жамоаси шарафини ҳимоя қилишади. Легионерларнинг мавсумдаги фаолиятлари самарали бўлишига қараб, навбатдаги мавсумда ҳам улар билан шартнома ўзайтирилиши мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz