UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  0 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  60 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1

"Нефтчи" жамоаси Туркияга йўл олди Янгиликлар

"Нефтчи" жамоаси Туркияга йўл олди

Андрей Фёдоров мураббийлигидаги Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси футболчилари янги мавсумга бўлган тайёргарлик жараёнини давом эттириш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олишди.

Фарғона жамоаси хориж йиғини давомида бир қатор жамоаларга қарши ўртоқлик баҳсларида иштирок этади. Хусусан 7 февралда Болгариянинг "Пирин", 9 февралда Босния ва Герцеговинанинг "Сараево", 12 февраль куни Арманистоннинг "Широқ" клубига қарши назорат баҳслари бўлиб ўтади. Йиғиндаги бошқа рақиблар ҳақида кейинроқ маълумот берамиз. Туркияга парвоз қилган делегация таркибидан Бахтиёр Ёқубов ҳамда Акрам Баҳриддинов каби футболчилар ўрин олишмади. Мазкур ўйинчилар жароҳати туфайли Анталия йиғинини ўтказиб юборишади. Шунингдек 2 ҳафта давомида "Черноморец Одесса" клубининг машғулотларида иштирок этган Никита Павленко Туркияда "Нефтчи" сафига қўшилади. Ундан ташқари 3 нафар легионер ўйинчилар хориж йиғинидан "Нефтчи" машғулотларида иштирок этишни бошлашади. 

"Нефтчи" ПФК делегацияси Тошкентдан қуйидаги таркиб билан хорижга йўл олди. 

Мураббийлар штаби: Андрей Фёдоров (бош мураббий) Мурод Исмоилов (катта мураббий) Абдусамат Дўрмонов (ёрдамчи мураббий) Баҳодир Шамшидинов (дарвозабонлар мураббийи)

Клуб ходимлари: Зохиджон Ғофуров (бош администатор) Мухиддин Мирзаев (шифокор) Исломбек Усмонов (шифокор) Даниль Сепегин (массажчи) 

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Абдумавлон Абдужалилов, Руслан Матниёзов 

Ҳимоячилар: Дилёр Ирматов, Фурқат Ҳасанбоев, Мухсин Убайдуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Иброҳим Нўъмонов, Ҳамза Каримов, Сардор Қулматов

Ярим ҳимоячилар: Аббос Махсталиев, Жавоҳир Расулов, Абдужамол Исроилов, Саид Абдужабборов, Умид Қодиров, Музаффар Музаффаров, Дамир Низанов,  Абдураҳмон Абдулҳақов 

Ҳужумчилар:  Шерзод Ҳакимов, Мўйдин Мамазулумов

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика