“Нефтчи” жамоаси эртага “Обод”га қарши ўйнайди

Narzulla Saydullayev
18 янв 2016, 10:35
19 январь куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси пойтахтдаги йиғин доирасида илк назорат ўйинида иштирок этишини маълум қиламиз.

Ўтган мавсум натижаларига кўра, биринчи лигада ғолиб бўлиб олий лигага йўлланма олган Тошкентнинг “Обод” жамоаси сешанба кунги назорат ўйинида “Нефтчи”га рақиблик қилади. Тошкент клубига қарши учрашув “Пахтакор” академиясининг майдонида ўтиши режа қилинган.

Баҳс соат 15:00да старт олади. Шунингдек, фарғоналиклар 22 январь куни Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўйин ўтказишади.  

Эслатиб ўтамиз, Андрей Фёдоров шогирдлари 27 январга қадар Тошкентда шуғулланишади. Шундан сўнг жамоа Фарғонага қайтади ҳамда ой сўнггида старт оладиган вилоят “Хоким кубоги” турнирида иштирок этади.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›