Учрашувда “Қизиллар” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. “Қизиллар”дан голларни Рўзимбой Аҳмедов, Маъруф Муродов, Отабек Ҳайдаровлар киритишди. “Яшиллар”дан эса Отабек Ҳайдаров ва Отабек Зокировлар (пенальтидан) рақиб дарвозасини ишғол этишди. Отабек Ҳайдаров ҳар икки жамоа сафида ҳаракат қилиб биттадан тўп киритди.
Жамоа машғулотларга ўтган мавсумни “Шўртан”да ўтказган Шавкат Раимқулов ва “Бунёдкор” ўринбосарлари сафида тўп сурган Зокир Нурматовлар иштирок этишмоқда. Шуни ҳам айтиш жоизки, шу куни “Яшиллар” дарвозасини Фаррух Турдалиев қўриқлади. Жамоадаги селекция ишлари давом этмоқда. Бир қатор футболчилар билан шартнома узайтирилди.