

Бугун қийин учрашув ўтказдик. Биринчи бўлимда “Навбаҳор” жамоаси кетма-кет голларни киритди. Иккинчи бўлимда мураббийларимиздан тегишли кўрсатмларни олиб майдонга тушдик, улар томонидан тайёрланган тактикаларни амалга оширдик ва якунда мақсадимизга эришиб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозондик. Учрашувда кескинлик жуда юқори бўлди. Эртанги учрашувда бугунги йўл қўйган камчиликларимизни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Насиб этса эртага ҳам “Навбаҳор” жамоаси устидан ғалаба қозониб, жамоамиз мухлисларини хурсанд қиламиз деган умиддаман.
Бекзод Толибов ёзиб олди.




