UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  0 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  18 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  39 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  17 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

“Нефтчи” ФК Учкўприк туманидаги болалар футбол мактабига ташриф буюрди Янгиликлар

“Нефтчи” ФК Учкўприк туманидаги болалар футбол мактабига ташриф буюрди

2014 йил – “Соғлом бола” йили муносабати билан “Нефтчи” футбол клуби куни-кеча Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида жойлашган болалар ва ўсмирлар футбол мактабига ташриф буюриб, у ерда шуғулланаётган ёш йигитлар билан учрашди.
Клуб раҳбарияти ташаббуси билан ўтказилган тадбирда жамоа номидан бош мураббий Мурод Исмоилов, мураббий Андрей Фёдоров ҳамда футболчилар Акмал Холматов, Александру Оника ва Сардор Мирзаев иштирок этди. Таниқли номларнинг ташрифи табиийки у ерда футбол сир-асрорларини ўрганаётган болаларда катта қизиқиш уйғотди.

“Нефтчи” устози футбол мактабида ёшлар билан ишлаётган мураббийлар билан суҳбатлашиб, у ердаги иқтидорли ўйинчилар ҳақида маълумот олди ва уларга керакли кўрсатмалар берди. Жамоа сардори Акмал Холматов бошчилигидаги футболчилар эса ёшларга мастер класс ўтказиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Бу эса футбол мактабидаги ёшларга келажакда қўл келиши турган гап. Уларнинг ўзлари ҳам бундан бениҳоят хурсанд эканлигини яширмади. Шунингдек “Нефтчи” аъзоларининг футбол мактабига ташрифи маҳаллий мухлисларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Шу куни стадионга кириб бевосита мастер классни кузатган ашаддий ишқибозлар сони кўпчиликни ташкил этгани ҳам сўзимизга исбот бўла олади.

Тадбирдан сўнг “Нефтчи” устози Мурод Исмоиловнинг бу ҳақда фикрлари билан қизиқдик.

- Ушбу болалар ва ўсмирлар футбол мактабига ташрифдан кўзланган мақсад, нафақат шаҳар балки тумандаги иқтидорли болаларни излаб топиб, жамоамизга жалб этишдир. Қишлоқларда истеъдодли футболчилар кўп. Биз буни яхши англаган холда, дастлабки юришимизни Учкўприк туманидан бошладик. Бу ерда мураббийлар билан суҳбатлашиб, ўзини кўрсатишга эришаётган ёшлар ҳақида маълумот олдик. Келгусида уларни янги очиладиган академиямизга саралаш жараёнида жалб этиб, синовдан ўтказамиз. Бу тадбир ҳали бошланиши. Насиб қилса кейинчалик вилоятимизнинг бошқа туманларидаги футбол мактабларида ҳам бўлиб, улар билан ҳам яқиндан танишамиз. Асосий мақсадимиз вилоятдаги иқтидорли ёшларни топиб, уларни келгусида “Нефтчи” учун фойдаси тегадиган ўйинчи қилиб етиштиришдир – дейди Мурод Музаффарович.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика