UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  0 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  0 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  15 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  32 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  25 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0

“Нефтчи” – “Днепр” 1:0 (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

“Нефтчи” – “Днепр” 1:0 (тўлиқ шарҳ)

Теглар :  Нефтчи
Юқори мақсадларни ўз олдига қўйган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси қизғин тарзда Олий лига-2017га ҳозирланмоқда.

Жамоанинг айни пайтдаги тайёргарлик жараёни Туркияда давом этаётганидан хабарингиз бор. “Нефтчи” клуби ушбу йиғинда бир қатор муҳим шу билан биргаликда хар тарафлама фойдали бўлган беллашувларда иштирок этмоқда. Мураббийлар штаби мазкур ўртоқлик ўйинлари орқали жамоа ўйинини кучайтириш, футболчиларнинг ҳам техник ҳам жисмоний имкониятларини янада кенг тарзда очиб бериш шунингдек таркибга янги келиб қўшилган футболчиларни жамоага киришиб кетиши каби жиҳатлар устида ишлашмоқда. Умуман олганда мавсумнинг хар бир баҳсида кучли ва барқарор ўйин намойиш этадиган жамоа ўзагини шакллатиришга катта урғу берилган. Куни кеча “Нефтчи” ФК йиғиндаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Украинанинг “Днепр”  Черкасс  клубига қарши кечган рақобатда Андрей Фёдоров шогирдлари ғалабага эришишди.

Баҳс тақдирини Никита Павленко томонидан киритилган гол ҳал этди. Бу гол Никитанинг хориж йиғинидаги яна бир голи сифатида футболчининг статистикасидан жой олди. Киритилган гол Фурқат Ҳасанбоевнинг қанотдан тезлик билан олдинга ўтиши билан бошлади. Ҳимоячининг қанотдан ҳаволатиб ташлаб берган тўпини Шерзод Ҳакимов боши билан Павленкога йўналтириб берди. Никита эса мазкур вазиятда дарвоза томон моҳирлик билан зарба йўллади ва ҳисобни очди. “Нефтчи” ўйинда қуйида таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Ўткир Юсупов, Терентий Луцевич, Сергей Концевой, Дилёр Ирматов, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Аббос Махсталиев, Никита Павленко, Дмитрий Комаровский, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қулматов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Саид Абдужабборов,  Дамир Низанов, Абдужамол Исроилов, Мўйдин Мамазулумов, Умид Қодиров

Навбатдаги ўртоқлик баҳси 17 февраль куни бўлиб  ўтади. Галдаги рақиб Украинанинг “Сталь” Днепродзержинск жамоаси ҳисобланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика