UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  0 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  39 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  45 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0

"Нефтчи" билан ҳали шартнома имзоламадим, лекин мен шу ердаман" - Оливер Шаркич жамоадаги тақдири, "Пахтакор" ва Черан ҳақида Янгиликлар

"Нефтчи" билан ҳали шартнома имзоламадим, лекин мен шу ердаман" - Оливер Шаркич жамоадаги тақдири, "Пахтакор" ва Черан ҳақида

Орадаги кичик танаффусдан сўнг "Нефтчи" Туркиядаги йиғинни давом эттирмоқда.

Бугун тушликдан сўнг жамоа аъзолари машғулотни яшил майдонда олиб борди. Йиғиннинг бошида жамоага келиб қўшилган Оливер Шаркич ҳамон шу ерда бўлиб турибди. Унинг "Нефтчи"даги тақдири қандай бўлади? Жамоада қоладими? Шу ва бошқа саволлар билан Шаркичга юзландик. 

- "Нефтчида"сиз ва жамоа билан мавсумга тайёргарлик жараёнини ўтаяпсиз... 

- Бу ҳақида кейинроқ гаплашганимиз маъқул, деб ўйлайман.  Чунки, ҳали хам расмий шартномага имзо қўймадим, клуб томонидан ҳужжатлар тайёрланяпти. Шу сабаб ҳали расмий келишувга эришмадик, лекин мен ҳозир жамоадаман.

- Янги жамоангиз ҳақида таассуротларингиз билан бўлишсангиз?

- Жамоа яхши, шерикларим ҳам ажойиб, менга ҳаммаси ёқяпти.

- Сиз ўтган мавсум "Пахтакор"да ўйнадингиз, мавсум сўнгида эса "Пахтакор" чемпионликка эришди...

- Мен ўтган мавсумнинг яримини "Пахтакор"да ўтказдим. Афсуски,  июнь ойида эса жароҳат олдим. Мен у ерда ёқимли дамларни ўтказдим. Жамоадошларим билан анча яхши чиқишиб кетгандим, улар хам мени ёқтириб қолишган эди. Лекин Максим Шацких ўз қарорини қабул қилиб бўлганди. Биз бир-биримизни яхши тушуна олмадик, шу сабаб энг тўғри қарор шартномани бекор қилиш эди. Дўстларим учун хурсандман улар чемпион бўлишгани мени қувонтиради.

- Черан билан яхши дўст бўлиб қолган эдингиз. Майдонда ўзаро тушунишингиз ҳам ёмон эмасди...

- Ҳа, Черан билан яхши дўстмиз, ҳали ҳамон у билан алоқадаман. У менга янги давлатга кўникишимга катта ёрдам берди. Кўп нарсани таржима қилиб ёрдамлашарди. 

- Янги мавсумни "Нефтчи"да бошлашингиз қанчалик аниқ?

- Ҳали аниқ эмас тўғриси. Аммо хеч нарсани инкор қилиб бўлмайди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика