UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  2 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  9 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Бухоро" 3:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Бухоро" 3:1

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Қизилқум” футболчилари йиғин доирасида учинчи назорат учрашувини кеча “Бухоро”га қарши ўтказишди.

“Қизилқум” футболчилари аввалги икки учрашувни “Сурхон” (1:1) ва “Сўғдиёна” (0:0)га қарши ўтказишганди. Йиғин доирасида учинчи назорат учрашувида улар бухороликларни таслим этишди -3:1.

Навоийликлар ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал этишди. "Қизилқум" таркибида кўрикдан ўтаётган россиялик легионер Руслан Маргиев икки бор рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, яна бир гол бошқа бир легионер астралиялик Стивен Лустица ҳисобига ёзилди.

Мазкур учрашувни "Қизилқум" қуйидаги таркибда ўтказди: Евгений Черемисин, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Лаша Тотадзе, Салим Мустафоев, Саиджамол Давлатжонов, Стивен Лустица, Руслан Маргиев, Алишер Саноев, Достон Ибрагимов, Мате Ватцадзе.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар:
Артём Макосин, Воҳид Шодиев, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев, Сардор Жаҳонов, Нодирхон Камолов, Суҳроб Ярашев.

Жамоа таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, яна икки нафар футболчи Мақсуд Каримов ва Мурод Бобожонов жамоа машғулотларида иштирок этишмаяпти. Шунингдек, Тошкент йиғинида жамоа таркибига келиб қўшилган Жалил Кимсанов ҳам айни пайтда жамоа билан бирга эмас.

Навоийлик футбол ишиқибозларига яхши таниш бўлган ҳужумчи Воҳид Шодиев, ярим ҳимоячи Нодирхон Камолов, асли навоийлик бўлган ярим ҳимоячи, биринчи даврада “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Достон Ибрагимов айни пайтда жамоа кўригида бўлиб туришибди.

“Бухоро”га қарши учрашувдан кейин футболчилар қисқа муддатли таътилга чиқишди. Иккинчи давранинг илк учрашувини “Қизилқум” 26 июль куни сафарда “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика