UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  24 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  1 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  6 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  18 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  11 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  1 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2

Назорат учрашуви: "Олмалиқ" - "Динамо" (Батуми, Грузия) 1:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви: "Олмалиқ" - "Динамо" (Батуми, Грузия) 1:2

Теглар :  Олмалиқ
Бугун “Олмалиқ” Анталиядаги давом этаётган ўқув-йиғини давомидаги бешинчи назорат ўйинини ўтказди.

Рақиб аввал хабар берганимиздек, "Вит Джоржия" бўлмади. Тайёргарлик жараёнида юқори лига вакили билан ўйнаш истаги борлиги сабаб, Грузия олий лигаси вакили "Динамо" (Батуми) билан ўртоқлик ўйини ўтказилди. Грузия чемпионатида ўз гуруҳида иккинчи ўринда кетаётган батумиликларга қарши ўйин ҳам қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Вазиятлардан фойдаланиш борасида устунлик қилган рақиб бу учрашувда 2:1 ҳисобида зафар қучди.

“Олмалиқ” сафида ягона голни бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Камолиддин Мурзоев киритди. Жароҳатдан фориғ бўлиб захирадан майдонга тушган ҳужумчи 88-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ўртоқлик учрашуви. 17 февраль

Белек шаҳри. IS Santay футбол майдони.

"Олмалиқ" - "Динамо" Батуми 1:2

Голлар: Камолиддин Мурзоев 88 - Ника Кванталиани 2, Терур Шониа 58.

"Олмалиқ": Тўраев, Иномов, Муллажонов, Касминин, Бердимуродов, Мухторов, Григалашвили, Исаев, Раҳматуллаев, Усмонов, Ўринбоев.

Захирадагилар: Ходжаев, Зиёвутдинов, Ҳожиакбаров, Азиз Суюнов, Шохрат Союнов, Пасичник, Жўраев, Норбеков, Ражабов, Ғуломов, Клишин, Мурзоев.

"Динамо" Батуми: Рома Такидзе, Мирза Фартенадзе, Гела Гогитидзе, Анзори Сухиашвили, Давид Кверквелия, Торнике Тархнишвили, Терур Шония, Гиорги Кавтарадзе, Фониава, Вако Тевдорадзе, Ника Кванталиани.

Захирадагилар: Толик Тимофеев, Гиорги Чкуасели, Геги Кекуа, Важа Коридзе, Гиорги Кутелиа, Ника Мгеладзе, Михаил Горелишвили, Бека Вартанидзе.

Ҳакамлар: Козик Ярослав, Ярмолинский Леонид, Еремеев Андрей. Захира ҳаками Романов Виталий.

Назоратчи Петров Владимир

Бу баҳсда Кумиков жамоаси таркибида "Олтин аср" ҳамда Туркманистон терма жамоаси футболчиси Шохрат Союнов ҳам майдонга тушди. Мурзоев урган голда у тўпни етказиб берди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика