UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  2 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  2 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  16 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  11 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0

"Найза"си бор "Ал Насср" ва Қосимовга суянган АГМК Янгиликлар

"Найза"си бор "Ал Насср" ва Қосимовга суянган АГМК

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичида нечта ўзбек клуби иштирок этиши аниқ бўладиган кун ҳам етиб келди.

Бугун Олмалиқнинг АГМК клуби Саудия Арабистонида "Ал Насср" меҳмони бўлса, Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида "Ал Наср" билан беллашади.

Қуйида Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланган АГМКнинг ўйини ҳақида сўз юритамиз. Зеро, Миржалол Қосимов бошлиқ жамоани бугун жуда жиддий синов кутиб турибди.


Кучли кўринаётган "Ал Насср"


"Ал Насср"нинг Саудия Арабистони чемпионатидаги охирги бешта ўйини:

16-тур
10.01.2019
"Ал Файсали" - "Ал Насср" 2:2
Голлар:
Фаҳад Ал Ансари 56, Рожериньо 90+8 - Нурдин Амрабат (Петрос) 2, Ҳамед Ал Мансур (Жулиано) 85


17-тур
28.01.2019
"Ал Насср" - "Оҳод" 4:0
Голлар:
Абдурраззоқ Ҳамдаллаҳ (Ал Ғанам) 16, Султон Ал Ғанам (А.Ҳамдаллаҳ) 45+1, Йеҳя Ал Шеҳри (А.Ҳамдаллаҳ) 71, Авад Фараж (А.Ҳамдаллаҳ) 78


18-тур
02.02.2019
"Ал Таавон" - "Ал Насср" 3:1
Голлар:
Н.Петролина 17, Т.Кана 33, Ҳелдон 77 - Жулиано (Фаҳад Бин Жумая) 40


19-тур
06.02.2019
"Ал Насср" - "Ал Қодисия" 3:1
Голлар:
Абдурраззоқ Ҳамдаллаҳ 10, Р.Уильямс 81 (автогол), Султон Ал Ғанам (Фаҳад Бин Жумая) 90 - Р.Уильямс 71


20-тур
12.02.2019
"Ал Аҳли" - "Ал Насср" 1:2
Голлар:
Омар Ал Сома 59 - Абдурраззоқ Ҳамдаллаҳ 45+1, 60


Кўриб турганингиздек "Ал Насср" сўнгги бешта ўйинида майдонни голсиз тарк этмаган. Учта ғалаба, битта дуранг ва битта мағлубият. Жамоа ички чемпионатнинг ортда қолган 20та тури давомида 40та гол урган ва ўз дарвозасидан 19та тўп олиб чиққан. Ар-Риёдликлар айни пайтда турнир жадвалида "Ал Ҳилол"дан кейин иккинчи ўринда боришмоқда.

Руи Виториа бош мураббийлигидаги "Ал Насср" жуда кучли. Нейтрал туриб айтадиган бўлсак, улар айни пайтда таркиб ва ўйинчиларнинг даражаси нуқтаи-назаридан АГМКдан кучлироқ. Жамоа стандарт вазиятлардан жуда кучли, тўпни назорат қилишни ҳам яхши уддалайди. Бир сўз билан айтганда бугун мезбонлар фаворит.


"Ал Насср" айни паллада мукаммал жамоа эмас

Руи Виториа одатда 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланади.

Агар саудияликлар ОЧЛда ҳам миллий чемпионатдаги таркибни ўйната олишганида уларнинг имкониятлари кескин ошиб кетган бўларди. Аммо, Чемпионлар лигасидаги легионерлар лимити сабаб Виториа бир неча нафар асосий легионер футболчиларини "заявка" қила олмади. Дарвозада австралиялик кипер Брэд Жонс, ҳимоянинг ҳар икки қанотида маҳаллий ўйинчилар тўп тепишади. Айтиш мумкин-ки, бу жамоанинг қанот ҳимоячилари ҳужумга фаол тарзда ёрдам беришади. Марказий ҳимояда эса одатда легионерлар тўп тепиб келишади. Мана шу ерга келганда жамоанинг дастлабки минуси кўзга ташланади. Қизиғи, мураббий жамоа сардори бразилиялик Бруно Увинини ОЧЛга "заявка" қилмади. Унинг ўрнига яқиндагина "Галатасарой"дан олиб келинган бошқа бир тажрибали бразилиялик Майкон Рокени киритди. 190 см бўйга эга Майкон тўп учун ҳаводаги курашларда жуда катта устунлик беради. Бу жиҳат нафақат ҳимояланишда, балки стандарт вазиятларда рақиб дарвозаси олдида ҳам катта фойда келтириши мумкин. Унга бугун Увини ҳам, колумбиялик Кристиан Рамос ҳам ёрдам бера олмайди. Катта эҳтимол билан иккинчи марказий ҳимоячи Умар Ҳавсави (4-рақам) бўлади.

Жамоанинг таянч зонасида асосий қўрғон бразилиялик Петрос, аммо у ҳам лимит сабаб ОЧЛ ўйинида майдонга туша олмайди. Демак, таянчда бугун катта эҳтимол билан Иброҳим Ғолиб (14-рақам) ва Абдулазиз Ал Жебрин (16-рақам) тўп тепади. Петроснинг йўқлиги мезбонларнинг иккинчи жиддий камчилиги бўлиши мумкин.

Қанот вингерлари масаласида ҳам саудияликларда йўқотиш бор. Аҳмад Муса жамоани тарк этганидан сўнг чап қанот вингери ролини Фаҳад Бин Жумая бажармоқда ва бугун ҳам биз ярим ҳимоянинг чап қанотида айнан уни кўрсак керак. Ўнг қанот вингери эса алмаштирилмайдиган Нурдин Амрабат. Легионерлар лимити сабаб у ҳам ОЧЛда бугун ўйнай олмайди. Мана бу "Ал Насср"нинг энг катта минусига айланиши мумкин. Чунки, Амрабат стандартларда асосий ижрочилардан бири, шунингдек марокашлик футболчи исталган паллада ҳужумдаги ватандоши Абдурраззоқ Ҳамдаллаҳнинг бошини қидириб топа оладиган ўйинчи. Унинг йўқлиги мезбонларнинг ўнг қанотидан келиши мумкин бўлган ҳавфни кескин камайтиради. Катта эҳтимол бу жойда Яҳё Ал Шеҳрини кўрамиз. Шеҳри аслида чап қанот вингери, аммо вазият тақозо қилгани туфайли мураббий ундан ўнгда фойдаланса керак.



Ниҳоят, "Ал Насср"нинг энг хавфли ва кучли нуқтасига етиб келдик. Ҳужумчи ва ҳужумчи ортида ўйновчи ўйинчилар. Бразилия Жулиано ҳужумчи ортида ҳаракат қилади ва ҳужумларнинг якуний палласида кескинликни оширишда асосий ижрочи ҳисобланади. Яъни, майдонни учинчи қисми (рақиб жарима майдончаси ва унинг атрофи)да жамоанинг энг хавфли ўйинчиси. Амрабат ўйнамаслигини инобатга оладиган бўлсак, стандартларни ҳам айнан "Зенит"нинг собиқ футболчиси амалга оширади.

Биргина ҳужумчи ролини эса Абдурраззоқ Ҳамдаллаҳ қойиллатиб қўя олади. Шу ўринда айнан марокашлик форвард ҳақида тўхталишга қарор қилдим. Бундан ташқари, гол уриш керак бўлса исталган паллада Муҳаммад Ал Саҳлави иккинчи ҳужумчи бўлиб майдонга тушиши мумкин. Мураббий ихтиёрида 4 нафар қанот ҳимоячилари мавжуд ва исталган пайтда Руи Виториа айнан қанот ҳимоячиларини янгилаш эвазига ҳужумга келадиган ёрдамни кучайтириши мумкин.


Зарарсизлантириш мушкул бўлган "Найза"

28 ёшли Ҳамдаллаҳ "Ал Насср"нинг ҳужумдаги энг хавфли ўйинчиси, рақиб жарима майдончасида ўзини сувдаги балиқдек ҳис этади. Тўп билан жуда яхши муомала қилади, зарба бериш техникаси яхши ва бош билан жуда зўр ўйнайди. АГМК ҳимоячилари айнан ундан эҳтиёт бўлишлари керак. Чунки, Ҳамдаллаҳ рақиб жарима майдончасига кириб пенальти ишлашни ва уни амалга оширишни жуда яхши кўради. Ҳаракатларига эътибор берадиган бўлсак, 16нинг ичида имкон қадар ҳимоячилар билан контактга киришга ва кетидан 11 метрлик жарима зарбасини ишлашга кўп бор интилади. Пенальтилар ижро этиш борасида совуққон. Кўп холларда пенальти тепишдан олдин бир томонга тикилиб туриб, дарвозабон ўша томонга сакрашни бошлагандан сўнг тўпни нариги томонга тепади. Яъни, кўпинча зарба берадиган томонига айтарли даражада қарамайди. Бунинг учун эса ўйинчи ўта совуққон бўлиши зарур.


"Ал Насср"нинг тахминий таркиби: 4-2-3-1

Брэд Жон (1) - Султон Абдуллоҳ Ал Ғанам (2), Майкон Роке (18), Умар Иброҳим Ҳавсави (4), Авад Ҳамис Фараж (27) - Иброҳим Муҳаммад Ғолиб (14), Абдулазиз Ал Жебрин (16) - Яҳё Ал Шеҳри (8), Жулиано (77), Фаҳад Ал Жумая (38) - Абдурраззоқ Ҳамдаллаҳ (9).


Қосимовга суянган АГМК

Юқорида олмалиқликларнинг бугунги рақиби ҳақида имкон қадар сўз юритдим ва бу улардан қўрқиш учун эмас, балки мезбонларнинг қандай кучга эга эканлигини чамалаб олиш учун эди.

Миржалол Қосимовга суянган АГМК ОЧЛ гуруҳ беллашувларига чиқиш учун бугун бошидан баланд сакраши керак бўлади. Чунки, таркиб ва ўйинчиларнинг даражаси борасида устунлик саудияликлар томонда. Буни тан олиш керак. Лекин, бизга бугун иккита фактор ёрдам беришига ишоняпман. Мураббий ва иштиёқ. Биринчиси юлдузли бўлмаган таркибни жамоавий ўйнатишга ва шу орқали Осиёда АГМК аталмиш клубнинг имкониятларини кўз-кўз қилишга киришган инсон. Иккинчи фактор эса ўша юлдуз бўлмаган футболчиларни бошдан баланд сакраши учун туртки бўладиган асосий омил. Ишонамизки, Қосимов бугун шогирдларини рухан мукаммал тайёрлай олади ва улардаги иштиёқни максимал даражага олиб чиқади. Бундан ташқари, стандарт вазиятлар фақат рақибнинг эмас, АГМКнинг ҳам асосий қуроли ҳисобланади. Буни саралашнинг аввалги босқичида ҳам кўрдик.



"Истиқлол"га қарши ўйиндаги хатоларидан келиб чиқадиган бўлсак, бугун дарвозани Акбар Тўраев қўриқламаса керак. Менимча, бугун Суҳроб Султоновни асосийда кўриб қолишимиз мумкин. Яна ҳам дарвозабонлар мавзусида аниқ бир нарса дейиш қийин.

Ҳимоянинг ўнг қанотида ўтган сафар Мирғиёс Сулаймонов ўйнаганди. Бугун эса жамоага халқаро тажриба жуда зарур эканлиги нуқта-и назаридан келиб чиқиб Акмал Шораҳмедов тушишини тахмин қилаяпман. Марказда ҳимояда Бобур Йўлдошев ва Шерзод Файзиев ўйнаса керак. Ҳамдаллаҳга қарши бош билан ўйнашда Файзиев Сардор Раҳмоновдан бироз устунроқ, назаримда. Чап қанотда эса Сайдулло Раҳматов ҳаракат қилади.

Ягона таянч ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраев бўлади. У "Истиқлол" билан баҳсда ўйинни ўзига олди ва етакчилик қила олди. Бу билан эса бугунги учрашув олдидан ҳам асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлади. Марказий ярим ҳимояда эса Санъат Шихов ва Миржамол Қосимов ёки Мурод Тошматов тушиши мумкин. тошматов асли қанот ярим ҳимоячиси, лекин ўтган мавсум Қосимов уни "Бунёдкор"да марказда ҳам ўйнатганини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келдим.

Қанот вингерлари менимча ўзгармаса керак. Ўнгда Зоҳир пиримов ва чапда Жасур Ҳасанов. Ҳасановдан бу сафар ҳам ўтган галгидек самарали ўйин кутамиз. Бугун ҳам у шерикларини ортидан эргаштириши керак бўлади. Марказий ҳужумда Зафар Полвонов ўйнайди. Жасур Ҳакимов эса яна "жокер" ролини бажарса керак.


АГМКнинг тахминий таркиби: 4-3-3

Суҳроб Султонов (32) - Акмал Шораҳмедов (23), Бобур Йўлдошев (44), Шерзод Файзиев (37), Сайдулло Раҳматов (31) - Дилшод Жўраев (5), Санъат Шихов (8), Миржамол Қосимов (4) - Зоҳир Пиримов (11), Жасур Ҳасанов (19), Зафар Полвонов (9).


Кучли ва ҳужумкор ўйин намойиш этадиган рақибга қарши баҳсда АГМКга омад тилаб қоламиз. Зеро, ўзбек футболи мухлислари "Пахтакор"дан ҳам, АГМКдан ҳам фақат ғалаба кутишмоқда.

Омад ва зафар доим ҳамроҳингиз бўлсин!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика